Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Ноябр, 2024   |   26 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:01
Қуёш
07:25
Пешин
12:16
Аср
15:15
Шом
16:59
Хуфтон
18:17
Bismillah
27 Ноябр, 2024, 26 Жумадул аввал, 1446
Янгиликлар

Қишга тайёргарлик масалалари муҳокама этилди

22.10.2024   2736   1 min.
Қишга тайёргарлик масалалари муҳокама этилди

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллигида вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов раҳбарлигида куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари бўйича Наманган шаҳар ва туманлар бош имом-хатиблари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоят масжидларида намозхонлар учун қулай шароитлар яратиш,  куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берилди. 

Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Қишга тайёргарлик масалалари муҳокама этилди Қишга тайёргарлик масалалари муҳокама этилди Қишга тайёргарлик масалалари муҳокама этилди Қишга тайёргарлик масалалари муҳокама этилди Қишга тайёргарлик масалалари муҳокама этилди Қишга тайёргарлик масалалари муҳокама этилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Табиатни асрашда мусулмоннинг 6 вазифаси

27.11.2024   94   1 min.
Табиатни асрашда мусулмоннинг 6 вазифаси

1. Ерни ифлос қилманг

“Ерни (Аллоҳ хайрли ишларга) яроқли қилиб қўйгандан кейин (унда) бузғунчилик қилманг!” (Аъроф сураси, 56-оят).

 

2. Аллоҳ покликни яхши кўради

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ покизадир – покизаликни севади”.

 

3. Ахлат ташламанг!

Набий алайҳиссалом: “Учта жойга: сув ўзанларига, серқатнов йўлларга ҳамда соя-салқин ерларга ахлат ташлаб, лаънатга қолишдан қўрқинглар”, деганлар.

 

4. Аллоҳ кечириб юборади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда юриб кетаётиб тиканли бир шохни кўриб, уни олиб ташлади. Шунда Аллоҳ уни тақдирлади ва мағфират қилди”, дедилар.

 

5. Бу ҳам – садақа

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўлдан азият берувчи нарсани олиб ташлашингиз ҳам – садақадир”, деганлар.

 

6. Қанча мева бўлса шунча савоб

Набий алайҳиссалом: “Ким бир ўсимлик экса ва мева берса, Аллоҳ таоло унинг меваси ададича (савоб) беради”, дедилар.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар