2024 йил 23-31 октябрь кунлари Туркиянинг Шанли Урфа вилоятида бўлиб ўтадиган "Тукия Қуръони каримни ёд олиш ва гўзал тиловат қилиш бўйича халқаро мусобақанинг IX сессияси" бўлиб ўтади.
Мазкур халқаро мусобақада "Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасасининг 4-курс талабаси Обидов Аббосхон Саидмурод ўғли иштирок этиш учун бугун Туркия давлатига жўнаб кетади.
Шу муносабат билан Аббосхон қори кеча, 22 октябрда "Қуръон ва тажвидни ўргатиш" бўлимига келиб, бўлим мудири Устоз Шайх Алижон қоридан керакли кўрсатма ва хайрли дуоларни олди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Овқатланишда ўн икки хусусиятга риоя қилиш лозим. Улардан тўрттаси фарз, тўрттаси суннат ва тўрттаси одоб.
Фарзлар:
1. Аллоҳнинг номини зикр қилиш (бисмиллаҳ айтиш),
2. Ҳалол ва пок овқат истеъмол қилиш,
3. Бор нарсага рози бўлиш,
4. Неъмат учун шукр қилиш.
Суннатлар:
1. Ўнг оёқ устида ўтириш,
2. Овқатни ўз олдидан олиб ейиш,
3. Ўнг қўлнинг учта бармоғи билан овқатланиш,
4. Бармоқларни ялаб тозалаш.
Одоблар:
1. Овқатдан олдин ва кейин қўл ювиш,
2. Луқмани кичик қилиш,
3. Овқатни яхши чайнаш,
4. Бошқа овқатланаётган кишиларнинг юзларига тикилмаслик.
(Ҳасан Басрийнинг одоблари, зуҳди ва мавъизалари, Ибн Жавзий, 50-бет).
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ