Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Ноябр, 2024   |   28 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:03
Қуёш
07:27
Пешин
12:16
Аср
15:14
Шом
16:58
Хуфтон
18:17
Bismillah
29 Ноябр, 2024, 28 Жумадул аввал, 1446
Янгиликлар

Ўзбекистонлик қори халқаро Қуръон мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қилади

23.10.2024   1801   1 min.
Ўзбекистонлик қори халқаро Қуръон мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қилади

2024 йил 23-31 октябрь кунлари Туркиянинг Шанли Урфа вилоятида бўлиб ўтадиган "Тукия Қуръони каримни ёд олиш ва гўзал тиловат қилиш бўйича халқаро мусобақанинг IX сессияси" бўлиб ўтади. 

Мазкур халқаро мусобақада "Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасасининг 4-курс талабаси Обидов Аббосхон Саидмурод ўғли иштирок этиш учун бугун Туркия давлатига жўнаб кетади. 

Шу муносабат билан Аббосхон қори кеча, 22 октябрда "Қуръон ва тажвидни ўргатиш" бўлимига келиб, бўлим мудири Устоз Шайх Алижон қоридан керакли кўрсатма ва хайрли дуоларни олди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

 

 

Ўзбекистонлик қори халқаро Қуръон мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қилади Ўзбекистонлик қори халқаро Қуръон мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қилади Ўзбекистонлик қори халқаро Қуръон мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қилади
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Онангиз ҳаётми?

27.11.2024   1551   1 min.
Онангиз ҳаётми?

Бир ўғил кекса онасини ресторанга овқатланишга олиб борди. У анча қувватдан қолгани учун қўлларидан овқат тушиб кийимини ифлос қилар эди. Бу ҳолатни кўрганлар онахонга жирканиб қарашарди. Лекин ўғил бунга эътибор қилмас, онасини эҳтиром қилишда давом этарди.
Овқатланиб бўлгач, ўғил онасининг кўйлагини тозалаб қўйди. Ўтирганларнинг ҳаммаси буни жим кузатишди. Она бола секин эшик томонга юраётганида бир ёши улуғ одам ўғилни чақириб: “Ҳеч нарса қолдирмадингми?” деб сўради. Шунда ўғил: “Йўқ ҳамма нарсани олдим”, деди. Ёши катта одам: “Сиз ҳозир барча ўғил фарзандлар учун дарс, оналар учун умид қолдириб кетдингиз”, деб жавоб қилди.

Ҳозир онангиз ҳаётми? Унинг қадрига етинг, эъзозланг! Кейин армон бўлиб қолмасин! Бу оламни тарк этсалар, бу дақиқалар армон бўлиб қолишини, унутманг.

 

Акбаршоҳ Расулов таржимаси

Ибратли ҳикоялар