Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Ноябр, 2024   |   26 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:01
Қуёш
07:25
Пешин
12:16
Аср
15:15
Шом
16:59
Хуфтон
18:17
Bismillah
27 Ноябр, 2024, 26 Жумадул аввал, 1446

Икки буюк имом учрашуви

23.10.2024   1916   11 min.
Икки буюк имом учрашуви

Икки имом – Имом Молик (Мадинада яшар эди) ва Имом Абу Ҳанифа (Ироқда яшар эди) бир йили ҳажда учрашиб қолишди. У икки имом икки мадраса (икки мазҳаб) соҳиби эдилар. Имом Молик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтарганлари учун масалаларга чуқур кирмас эдилар. Имом Абу Ҳанифа эса ўз шогирдларини турли масалалар сўрашга ундар ва уларни “Раъй аҳли” деб атар эдилар.

Икки имом учрашганларида, улар ўртасида 3 та масала юзасидан ажойиб баҳс-мунозара бўлиб ўтди.

 

Биринчи масала

Дастлаб улар содир бўлмаган, яъни асли бўлмаган савол ҳақида баҳслашдилар. Бўлмаган нарсани сўрамаслик ва ва хаёлий воқеаларни ўйлаб топмаслик Имом Моликнинг нуқтаи назари эди. Бундан мақсад одамларни чалғитмаслик ва уларнинг баҳс-мунозараларга киришиб кетишишига сабаб бўлмаслик эди. Лекин воқеликда содир бўлган ҳақиқатлар ҳақида гаплашиш мумкин. Бу борада у (Имом Молик) Аллоҳ таолонинг: «Сиздан (эй Муҳаммад!) ҳилоллар (янги ойлар) ҳақида сўрайдилар. “Улар одамларга (йил ҳисоби) ва ҳаж учун вақт ўлчовларидир”, – деб айтинг» (Бақара сураси, 189-)оятига таянган эди.

Имом Молик айтади: “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу содир бўлмаган нарса ҳақида сўраган кишини лаънатлаган”, деди ва унинг: “Бизни содир бўлмаган нарса билан машғул қилманг. Ўзимизнинг ишимизни қилайлик. Токи одамлар ҳақиқат билан машғул бўлсин, биз вақтимизни зео қилмайлик”, деган сўзини келтирди.

Шундан келиб чиқиб, Имом Молик ўз мазҳабига асоси бўлмаган ва у ҳақда гапириш тортишувга сабаб бўладиган ҳар қандай масаладан шаръий жиҳатдан қайтарилганмиз, деган қоидани жорий қилди.

Ривоят қилинишича, бир киши Имом Моликнинг олдига келиб, ундан: “Мен йўлда кетаётиб, бир ўлик товуқни кўриб қолдим ва унинг қорнидан босиб ўтдим. Унинг тухуми чиқди. Мен уни олдим. Тухум қўлимдан тушиб кетиб синди ва унинг ичидан жўжа чиқди. Мен уни сўйиб есам бўладими?” деб сўради.

Имом Молик ундан: “Сен ироқликмисан?” деб сўради. У: “Ҳа”, деди. Имом Молик: “Бу Имом Абу Ҳанифанинг ишидир”, деди ва: “Содир бўлган нарса ҳақида сўранглар. Фойдаси йўқ нарсалар ҳақида сўраманглар”, деди.

Яна ривоят қилинишича, бир киши Имом Моликнинг олдига келиб, ундан: «Агар бир киши бошқа кишига: “Эй эшак” деса, унга нима қилиш керак (қандай чора кўриш керак)?» деб сўради. Имом Молик: “Адабини бериш учун дарра уриш керак”, деди.

Ҳалиги киши: «Агар унга: “Эй от” деса-чи?» деб сўради. Имом Молик: “Адабини бериш учун дарра урилади”, деди ва: “Сен ироқлик экансан”, деди.

Имом Абу Ҳанифанинг фиқҳи “тақдирий фиқҳ”дир. Яъни масалаларни ихтиро қиладиган фиқҳ. Имом Абу Ҳанифанинг фиқҳида содир бўлмаган (эҳтимолий) 60 минг масала бор.

Шу боис Имом Молик Абу Ҳанифага: “Сиз инсонларни баҳсга тортасиз”, деди. Имом Абу Ҳанифа унга: “Эй Молик. Бизда (Ироқда)ги иш сизлардагидек (Мадинадагидек) эмас. Эй Молик, Ироқ халифалик пойтахтидир. Ҳар куни янги воқеалар, масалалар содир бўлади. Сизларнинг дунёга очилиш имконингиз йўқ. Шу боис биз ҳар доим содир бўлиши мумкин бўлган масалаларга фиқҳий жавобларимиз билан тайёр туришимиз керак.

Имом Молик: “Мисол келтиринг”, деди.

Имом Абу Ҳанифа: «Мен шогирдларим билан ўтириб олиб: “Бир аёлнинг эри сафарда йўқолиб қолса, аёли уни вафот этган деб ўйлаб бошқа бир эркакка турмушга чиқса, сўнгра биринчи эри қайтиб келиб қолса”, деган масалада баҳслашаман. Хўш, шундай вазиятда нима қиласиз?» деди.

Имом Молик: “Содир бўлмаган нарсалар ҳақида (шогирдларингиз)  сўрамасин”, деди.

Имом Абу Ҳанифа: “Эй Молик. Бизда, яъни Ироқда мужоҳидлар ҳар куни ғазотга чиқадилар. Юқоридаги каби воқеа содир бўлиши, эркаклар йўқолиб қолиши мумкин. Биз бу ҳолатда нима бўлишини билишимиз керак”, деди.

Имом Молик жим бўлиб қолди.

Имом Абу Ҳанифа деди: «Сиз Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Бир киши келиб у зотдан: “Ё Расулуллоҳ. Бир киши менинг молимни тортиб олса (нима қилай?)” деб сўради. Набий алайҳиссалом: “Берма!” дедилар. У: “Агар мен билан уришса-чи?” деди. У зот: “Сен ҳам у билан уриш”, дедилар. У: “Агар у мени ўлдирса-чи?” деди. Набий алайҳиссалом: “Сен шаҳидсан”, дедилар. У: “Агар мен уни ўлдирсам-чи?” деди. У зот: “У дўзахдадир”, дедилар” деган ҳадисни ривоят қилмаганмисиз?».

Имом Абу Ҳанифа айтади: “Бу (ҳадис) ҳақида қандай жим бўлишингиз мумкин. Ваҳоланки, Расулуллоҳ тўрт марта сўралдилар, эй Молик, кўрдингизми?”

Имом Молик Иом Абу Ҳанифага деди: “Лекин бунда фойда бор”.

Имом Абу Ҳанифа: “Бизда, Ироқда ҳам фойда бор”, деди. 

 

Иккинчи масала

Икки имом ижмо ҳақида баҳслашди. Бир масала пайдо бўлиб, унинг ҳалол ёки ҳаромлиги тўғрисида Қуръони карим ва суннатдан далил бўлмаса, у мусулмонларнинг ижмосига ҳавола қилинади.

Икки имом ўртасида ихтилоф пайдо бўлди. Имом Молик Мадина аҳли айтган ижмони олиш тарафдори. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар учун шариат қилиб бердилар ва Мадинада яшадилар. Шариат Мадинада поёнига етди. Набий алайҳиссалом вафот этдилар. Саҳобаларни ҳамда  Расулуллоҳ Мадинада қилган ҳар бир иш ҳақида ҳикоя қилувчи 9 нафар  аёлларини Мадинада тарк этдилар. Мадинада Пайғамбаримиз билан бирга яшаган ўн минг саҳоба бор эди. Шу боис Мадина аҳли нима деса, шунинг ўзи ижмодир.

Имом Молик айтар эди: “Саҳобалардан бир ёки икки киши вафот этса, унинг наздида гўё ўн минг киши вафот этгандек бўлади”.

Ривоят қилинишича, бир киши Имом Моликнинг олдига келиб ундан: “Ихтилоф қилинган ишлар борасида нима қилай?” деб сўради. Имом Молик унга: “Мадина аҳлининг раъйидан жавоб қидир. Агар Мадина аҳлининг раъйидан жавоб топсанг, унга шубҳа қилма. Чунки у ҳақиқатдир”, деди.

Яна бошқа бир киши келиб: “Илмни қаердан топсам бўлади?” деб сўради. У: “Мадинасан топасан. Чунки Қуръон Фуротда нозил бўлмади”, деди.

Имом Абу Ҳанифа Имом Моликдан 13 ёш катта эди. Имом Абу Ҳанифа Имом Моликка деди: “Эй Молик. Ҳазрати Умар давридаги фатҳларда саҳобалар турли диёрларга тарқалиб кетишди. Сиз эса Мадинада ўн минг саҳобалар бор, дейсиз. Саҳобаларнинг сони қанча, эй Молик? Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг охирги ғазотларида саҳобаларнинг сони 120 минг атрофида эди. Қолган саҳобалар қани?”

Имом Молик: “Бошқа диёрларда”, деди.

Имом Абу Ҳанифа унга: «Эй Молик. Ҳазрати Умарнинг саҳобаларни турли диёрлар аҳолисига илм ўргатиш учун махсус жўнатганларини инкор қиласизми?  Ёки Набий алайҳиссаломнинг “Умматим орасида ҳалол ва ҳаромни энг яхши билувчи Муоз ибн Жабалдир”, деб уни Яманга жўнатганларини инкор қиласизми? Ёхуд Набий алайҳиссаломнинг: “Ким Қуръон ўқишни хоҳласа, у Ибн Масъуд қироатида ўқисин”, деганлар. Умар ибн Хаттоб Ибн Масъудни Ироққа жўнатганини ҳам инкор қиласизми?».

«Ана уларни-чи, деб Имом Абу Ҳанифа Набий алайҳиссалом илмни улардан олишни васият қилган зотларнинг исмларини санай бошлади: Ибн Масъуд ва Али ибн Абу Толиб Ироқда; Муоз ибн Жабал Яманда; Зубайр ибн Аввом ва Саъд ибн Абу Ваққос Мисрда; Абу Убайда ибн Жарроҳ, Абу Дардо ва Билол ибн Рабоҳ Шомда... Уларни инкор қиласизми? Улар илмсиз эдиларми? Умар розияллоҳу анҳу саҳобаларни турли диёрларга жўнатганлари улуғ иш эмасми?

Мадинада кўп саҳобалар қолди. Имом Абу Ҳанифа ҳадисларни айта бошлади: “Умматимнинг энг раҳмлиси – Абу Бакр”; “Улар орасида ҳалол-ҳарони яхши билувчи Муоз ибн Жабал”; “Фароизни яхши билувчи Зайд ибн Собит”; “Қуръон билимдони Ибн Масъуд”; “Бу умматнинг энг ишончлиси Абу Убайда ибн Жарроҳ...” Улар турли диёрларга уммат илмини мукаммал қилиш учун тарқалдилар-ку.

 

Учинчи масала

Раъй мадрасаси ва ҳадис мадрасаси ҳақида.

Имом Абу Ҳанифа (нинг мазҳаби) кенгайиб бораверди. (У) бир ҳадисдан юзта фойда чиқариши мумкин. Лекин Имом Молик бу ишни муболаға ва ҳадисга ундан ташқари маънони юклаш, деб ҳисоблайди. Набий алайҳиссаломга у зот айтмаган нарсани таъвил қилиш, деб баҳолайди.

Бунга Имом Абу Ҳанифа раддия бериб, дейди: “Эй Молик. Бизга, Ироққа яна бир қур назар ташланг. Биз Ироқда яшаймиз. Бизга Юнон, Рум ва Форс фалсафалари кириб келди. Мен инсонларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларида собит қолишларни истайман. Шу боис мен ҳадисдан ана у фалсафаларга раддиялар бериш учун чоралар ахтараман. Сиз эса Мадинада яшайсиз, у ерда саҳобалар ва тобеинлар бор. Шу боис кенгайишга (мазҳабни кенгайтиришга) муҳтож эмассиз. Аммо Ироқда ҳар бир ҳужумга қарши мустаҳкам қўрғон бўлишим керак. Шу боис мен мазҳабни кенг олишим шарт”.

 

Имом Молик Абу Ҳанифа билан учрашгандан кейин

Имом Моликдан: «“Имом Абу Ҳанифа билан учрашув қандай бўлди?” деб сўрашди.

У чўнтагидан рўмолчасини чиқариб, юзи ва пешонасидаги терларини арта туриб бундай жавоб берди:  “Абу Ҳанифа мени терга ботириб қўйди. Аллоҳга қасамки, у чинакам фақиҳ экан. Аллоҳга қасамки, бунга ўхшаш кишини кўрмаганман. Аллоҳга қасамки, бир киши сизга: “Мана бу устун темирдан” деса, албатта, у сизларни ўз раъйи билан шу масалада қаноатлантиради».

Имом Абу Ҳанифадан шу (иккала имом учрашуви) ҳақда сўрашганда, у киши: “Юзлаб кишилар билан мунозара қилдим. Ҳақни қабул қилишда Имом Моликчалик тез ва шижоатли инсонни кўрмадим. Аллоҳга қасамки, унга меҳрим ошди”, деб жавоб берди.

* * *

Моликий мазҳаби асосчиси, буюк муҳаддис ва фақиҳ Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ билан учрашиб, у зотнинг ҳадисларини турли фитналардан, фалсафалардан ҳимоя қилиш ғамида тутган йўлларига қойил қолиб эътироф этгани айни ҳақиқатдир.

Бугун ҳам сохта салафийлар “Имоми Аъзам ҳадис билмайди. У раъйни Қуръон ва суннатдан устун қўйган”, деган даъволарни қиляптилар. Ваҳоланки, Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг Исломга қилган хизматлари олдида бутун уммат қарздордир.

Шуни унутмасак бўлгани!

Абдуқаҳҳор домла ЮНУСОВ,

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

Бошқа мақолалар

Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди

26.11.2024   5383   2 min.
Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди

2024 йил 26 ноябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида амалий тадбирлар ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассислари, Тошкент вилояти вакиллиги ходимлари, туман ва шаҳарларнинг бош имом-хатиблари,  Янгийўл тумани имом-хатиблари, отинойилари, шунингдек, “Ҳаж – 2024” зиёратчилари ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этди. 

Йиғилишда имом-хатиб ҳамда отинойилар “Ҳаж – 2024” зиёратчиларини маънавий-маърифий тадбирларга фаол жалб этиш, масжидни бошқариш, фаолияти ҳамда ҳужжат юритиш ишларини яқиндан ўрганиш, пешин намозларида долзарб мавзуда маъруза қилиш каби масалалар муҳокама қилиниб, Ишчи гуруҳ тузилди. 

 

Кун давомида Ишчи гуруҳ аъзолари Янгийўл шаҳрининг 2 та масжиди ҳамда 22 та маҳалласига бириктирилди. Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари оилаларга кириб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирлари олиб бордилар.

Тарғибот тадбири давомида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалий тарғиб қилинди. Хусусан, Янгийўл туманидаги “Хонтўра ҳожи” жоме масжиди ҳудудида 100 туп мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, “Эзгулик боғи” номли мўжаз боғ яратилди.


Зайниддин домла Эшонқулов кўчат экишда қатнашган имом-хатиблар ва маҳаллий аҳолисига юртимизда экологик барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшишнинг аҳамияти ҳақида сўзлаш баробарида мазкур боғ айтилган сўзнинг амалий ифодаси бўлганини шаръий далил ва ҳаётий мисоллар билан тушунтириб, барчани бундай эзгу ишларга ҳисса қўшишга чақирди.


Тадбир сўнгида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, Янгийўл тумани масжидлардаги камчиликларни бартараф этиш, имом-хатибларнинг маънавий-маърифий ҳамда масжид бошқарувидаги фаолиятида кузатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди. 


Тошкент вилояти имом-хатиблари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган Ишчи гуруҳ фаолияти 2024 йилнинг 12 декабрь куни Чиноз туманида ўтказилиши режалаштирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди