Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Январ, 2025   |   21 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:21
Қуёш
07:43
Пешин
12:39
Аср
15:44
Шом
17:29
Хуфтон
18:46
Bismillah
21 Январ, 2025, 21 Ражаб, 1446
Мақолалар

Поездда сув йўқ бўлганда таяммум қилиш мумкинми?

24.10.2024   3309   1 min.
Поездда сув йўқ бўлганда таяммум қилиш мумкинми?

Cавол: Поездда сув йўқ бўлганда таяммум қилиш мумкинми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Агар поезднинг бирор қисмида сув топилмаса ва намоз вақти чиқиб кетмай туриб яқин бекатга ёки манзилга етишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилиш мумкин. Гарчи поезд юриб кетаётган вақтда ташқарида сув кўриниб турган бўлса ҳам. Чунки сувнинг мавжудлиги, кўриниб туриши таҳорат олишни вожиб қилмайди. Балки, таҳорат олиш учун ундан фойдалана олиш қудрати топилиши шартдир. Шунинг учун фуқаҳолар сув мавжуд бўлсада, унинг истеъмолига қодир бўлмаса таяммум қилишга рухсат берганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Фақат Унинг Ўзи абадийдир

20.01.2025   1382   1 min.
Фақат Унинг Ўзи абадийдир

Қачонки Аллоҳ таоло: "Ҳар бир нафс ўлимнинг мазасини тотгувчидир" (Оли Имрон сураси, 185-оят) оятини нозил қилганида, фаришталар: "Биз нафс эмасмиз, балки биз покиза руҳлармиз", дедилар.
Шунда Аллоҳ таоло: "Унинг устидаги (яъни ердаги) барча нарса ҳалок бўлгувчидир" (Раҳмон сураси, 26-оят)ни нозил қилди.
Шунда фаришталар: "Биз ерда эмас, балки осмондамиз", дедилар.
Шунда Аллоҳ таоло: "Ундан ўзга ҳар бир нарса ҳалок бўлгувчидир. Ҳукм Унинг Ўзигагинадир ва фақат Унгагина қайтарилурсиз" (Қасас сураси, 88-оят)ни нозил қилди.
Шунда фаришталар Роббиларига сажда қилиб: "Фақат Унинг Ўзи абадийдир", деб тасбиҳ айтдилар.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ