Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Ноябр, 2024   |   27 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:02
Қуёш
07:26
Пешин
12:16
Аср
15:15
Шом
16:58
Хуфтон
18:17
Bismillah
28 Ноябр, 2024, 27 Жумадул аввал, 1446
Мақолалар

Умрнинг қадрига етайлик!

24.10.2024   5137   1 min.
Умрнинг қадрига етайлик!

Эр аёлига: – Сенга кимдир 10 миллион доллар бераман, деса олармидинг? 
Аёли: – Ҳа, албатта оламан. 
Эр: – Унга нима дер эдинг? 
Аёли: – Раҳмат дердим. 
Эр: – Агар ўша пулни бир шарт билан, яъни  эртага тонгда уйғонмайсан деса ҳам олармидинг? 
Аёл: – Йўқ. 
Эр: – Англадингми, эрта тонгда уйғониш 10 миллион доллардан ҳам қимматли. 
Аёли: – Ҳа, шундай. 
Эр: – Шундай экан ҳар тонгда ҳаётингдан рози бўлиб, шукрона билан уйғонгин. Умрнинг ҳар бир сониясини қадрига етгин.
Бу ҳикоядан хулоса шуки, бугун вақтнинг қадрига етишни унутиб қўйяпмиз. Қўлимиздаги телефон сўнгги русумда бўлса-да, янги чиқса ўшани олишга, миниб турган машинамиз ҳолати яхши бўлишига қарамасдан бошқасини олишга ҳаракат қиламиз. Лекин бирор қариндошимиз ёки ён қўшнимизнинг оч-тўқлиги билан ишимиз йўқ. Фақат ўзимизни ўйлаймиз.  Нима бўлса ҳам бу ҳаётда камтар, ҳар нарсани қадрига етишимиз ва энг муҳими инсонийлигимизни унутиб қўймайлик. 
АЛЛОҲ ҳаммамизга инсоф бериб тўғри йўлдан адаштирмасин!  

Акбаршоҳ Расулов

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Аллоҳ таолонинг бандага муҳаббати аломати

27.11.2024   653   2 min.
Аллоҳ таолонинг бандага муҳаббати аломати

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Агар ўйлаб кўрсанг, Аллоҳ таоло сени яхши кўришини, сени афзал қилганини англаб етасан. Зеро, Аллоҳ таоло сенга Ўзига ибодат қилишинг учун куч-қувват ато этди. Намозда: “Сенгагина ибодат қиламиз, Сендангина ёрдам сўраймиз” дейишга муваффақ этди.

Агар ўйлаб кўрсанг, Аллоҳ сени яхши кўришини, сени мукаррам этганини тушуниб етасан. Дунёнинг беҳисоб турли неъматларини ато этди, осмону ердан ризқингни берди.

Агар ўйлаб кўрсанг, Аллоҳ сенга офият неъматини берганини, Унинг неъматлари сенга доимий равишда келаётганини гувоҳи бўласан.

Бу нимани англатади? Бу Аллоҳ таоло сени яхши кўришини билдиради.

Ҳа, Аллоҳ ҳаққи, Ўзидан ўзга илоҳ йўқ бўлган Зот Аллоҳга қасамки, Албатта Аллоҳ сизни яхши кўради.

Бизни яхши кўради, зеро, Ўз раҳмати ила бизга Ўзини танитди.

Бизни яхши кўради, ахир Ўз фазли билан ибодатида бизни қоим этди.

Бизни яхши кўради, Ўзига сажда қилишимизни насиб этди-ку...

Агар Аллоҳ таоло сизни яхши кўришини англаб етсангиз, эй азиз биродарим, ахир Аллоҳ таолонинг муҳаббатига жавобан муҳаббат билан жавоб беришингиз керак эмасми?

Нима учун муҳаббатга муҳаббат билан жавоб қайтармайсиз?

Бизнинг қалбимиз Аллоҳ таолога бўлган муҳаббат билан тўлиб тошиши керак. Агар сизнинг қалбингиз Аллоҳнинг муҳаббатига лиммо-лим бўлса, қалбингиздаги барча зулуматлар йўқолади. Аллоҳнинг муҳаббатидан бошқа нарсага жой қолмайди. Шунда Аллоҳ таолонинг бандаларига қараб, уларнинг ҳар бири сиздан афзал эканини англаб етасиз. Ҳатто улар бугун сиздан яхши бўлмасалар-да, эртага сиздан кўра яхши бўлишлари мумкинлигига ишонасиз.


Доктор, Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий
раҳматуллоҳи алайҳнинг маърузаларидан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси

Мақолалар