Диний соҳа ходимлари сайловда уюшқоқлик билан иштирок этди
27.10.2024
2549
1 min.
Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловлари бўлиб ўтмоқда.
Юртимиз келажаги ва халқимиз фаровонлиги учун муҳим бўлган мазкур сайловларда диний соҳа ходимлари, имомлар, отинойилар, таълим муассасаларининг устоз ва муддарислари ўз ҳудудларидаги сайлов участкаларида фаол қатнашди.
Дарҳақиқат, сайловлар олдидан депутатликка номзодлар дилидаги шижоат, тайёргарлик жараёнидаги жўшқинлик сайловчиларни ҳам фаолликка ундади. Сайловолди дастурларидаги миллийликка алоҳида эътибор қаратиш, ёшлар таълим-тарбиясини мустаҳкамлаш ва ижтимоий соҳани янада ривожлантириш билан боғлиқ режалар катта аҳамиятга эгадир.
Маълумки, охирги йиллардаги диний-маърифий соҳадаги улкан ўзгаришлар ва хайрли ислоҳотлар натижасида янги масжид-мадрасаларнинг очилиши, мўмин-мусулмонларга кенг имкониятлар берилиши Яратган Парвардигорнинг юртимизга берган улуғ неъматлари бўлди.
Бугунги сайловларда мўмин-мусулмонларимизда келажакка бўлган ишонч ва мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳисси янада кучайгани яққол намоён бўлди.
Аллоҳ таоло мамлакатимиз тинчлигини барқарор ва халқимиз фаравонлигини янада зиёда айласин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
МАЪЛУМОТНИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА УЛАШИНГ