Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Ноябр, 2024   |   27 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:02
Қуёш
07:26
Пешин
12:16
Аср
15:15
Шом
16:58
Хуфтон
18:17
Bismillah
28 Ноябр, 2024, 27 Жумадул аввал, 1446

Қорақалпоғистонлик диний соҳа ходимлари сайловда фаол иштирок этди

27.10.2024   3133   1 min.
Қорақалпоғистонлик диний соҳа ходимлари сайловда фаол иштирок этди

Бугун барча фуқароларимиз юртимизда бўлиб ўтаётган муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида фаол иштирок этиб, ўзлари учун муносиб, деб билган номзодларга овоз беришди.

Сайловда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти тизимидаги 64 та масжиднинг барча ходимлари ўзларининг фуқаролик ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда сайловда фаол иштирок этди.


Аввалги сайловларга қараганда номзодлар ичида ёшларнинг ҳам кўплиги, номзодлар орасида иқтисодчилар, педагоглар, муҳандислар, шифокорлар, журналистлар ҳамда тадбиркор, фермер ва бошқа соҳа вакилларининг борлиги қувонарли, албатта.


Шу ўринда мамлакатимизда яшаётган аксарият миллат ва элатларнинг вакиллари ҳам депутатликка номзодлар орасида борлиги, Ўзбекистон кўп миллатли ягона халқ эканинининг ёрқин ифодасидир.


Қорақалпоғистон Республикасининг барча ҳудудларидаги сайлов участкаларида сайловчилар аҳил ва фаол иштирок этиб, ўзлари мунасиб деб билган номзодларга овоз бердилар.

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти

Қорақалпоғистонлик диний соҳа ходимлари сайловда фаол иштирок этди Қорақалпоғистонлик диний соҳа ходимлари сайловда фаол иштирок этди Қорақалпоғистонлик диний соҳа ходимлари сайловда фаол иштирок этди Қорақалпоғистонлик диний соҳа ходимлари сайловда фаол иштирок этди Қорақалпоғистонлик диний соҳа ходимлари сайловда фаол иштирок этди Қорақалпоғистонлик диний соҳа ходимлари сайловда фаол иштирок этди Қорақалпоғистонлик диний соҳа ходимлари сайловда фаол иштирок этди Қорақалпоғистонлик диний соҳа ходимлари сайловда фаол иштирок этди Қорақалпоғистонлик диний соҳа ходимлари сайловда фаол иштирок этди Қорақалпоғистонлик диний соҳа ходимлари сайловда фаол иштирок этди Қорақалпоғистонлик диний соҳа ходимлари сайловда фаол иштирок этди Қорақалпоғистонлик диний соҳа ходимлари сайловда фаол иштирок этди
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Аллоҳ таолонинг бандага муҳаббати аломати

27.11.2024   659   2 min.
Аллоҳ таолонинг бандага муҳаббати аломати

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Агар ўйлаб кўрсанг, Аллоҳ таоло сени яхши кўришини, сени афзал қилганини англаб етасан. Зеро, Аллоҳ таоло сенга Ўзига ибодат қилишинг учун куч-қувват ато этди. Намозда: “Сенгагина ибодат қиламиз, Сендангина ёрдам сўраймиз” дейишга муваффақ этди.

Агар ўйлаб кўрсанг, Аллоҳ сени яхши кўришини, сени мукаррам этганини тушуниб етасан. Дунёнинг беҳисоб турли неъматларини ато этди, осмону ердан ризқингни берди.

Агар ўйлаб кўрсанг, Аллоҳ сенга офият неъматини берганини, Унинг неъматлари сенга доимий равишда келаётганини гувоҳи бўласан.

Бу нимани англатади? Бу Аллоҳ таоло сени яхши кўришини билдиради.

Ҳа, Аллоҳ ҳаққи, Ўзидан ўзга илоҳ йўқ бўлган Зот Аллоҳга қасамки, Албатта Аллоҳ сизни яхши кўради.

Бизни яхши кўради, зеро, Ўз раҳмати ила бизга Ўзини танитди.

Бизни яхши кўради, ахир Ўз фазли билан ибодатида бизни қоим этди.

Бизни яхши кўради, Ўзига сажда қилишимизни насиб этди-ку...

Агар Аллоҳ таоло сизни яхши кўришини англаб етсангиз, эй азиз биродарим, ахир Аллоҳ таолонинг муҳаббатига жавобан муҳаббат билан жавоб беришингиз керак эмасми?

Нима учун муҳаббатга муҳаббат билан жавоб қайтармайсиз?

Бизнинг қалбимиз Аллоҳ таолога бўлган муҳаббат билан тўлиб тошиши керак. Агар сизнинг қалбингиз Аллоҳнинг муҳаббатига лиммо-лим бўлса, қалбингиздаги барча зулуматлар йўқолади. Аллоҳнинг муҳаббатидан бошқа нарсага жой қолмайди. Шунда Аллоҳ таолонинг бандаларига қараб, уларнинг ҳар бири сиздан афзал эканини англаб етасиз. Ҳатто улар бугун сиздан яхши бўлмасалар-да, эртага сиздан кўра яхши бўлишлари мумкинлигига ишонасиз.


Доктор, Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий
раҳматуллоҳи алайҳнинг маърузаларидан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси

Мақолалар