Саъдуддин Тафтазонийнинг “Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафия” асарининг академик илмий-изоҳли таржимаси ҳамда унинг андроид ва мультимедиа дастурларини яратиш” мавзусидаги мақсадли илмий-амалий лойиҳа муваффақиятли якунланди.
Ўбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 июлдаги “Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 2020-2024 йилларда Имом Мотуридий ва Мотуридийлик таълимотини ўрганишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Йўл харитаси”да “Саъдуддин Тафтазонийнинг “Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафия” асарини ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиш” вазифаси белгиланган эди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тузилган лойиҳа аъзолари Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Диний идора, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Тошкент ислом институти қўлёзма фондларида сақланаётган “Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафия” асарининг қўлёзма нусхаларининг ўзига хос хусусиятлари, муаллиф ва унинг яшаган даври, асар таркиби ва мазмуни чуқур ўрганилди.
Тадқиқотни амалга оширишда жаҳон исломшунослик ва манбашунослик каби йўналишларида қўлланилган назарий асослар ва илмий усуллардан фойдаланган ҳолда, тарихийлик, холислик ва қиёсий таҳлил тамойилларига амал қилинди.
Қуйида мазкур лойиҳа доирасида уч йил давомида эришилган муҳим натижа ва илмий янгиликларни келтириб ўтамиз:
Мухтасар қилиб айтганда, лойиҳа доирасида 7 та илмий-оммабоп китоб ва рисолалар, 2 та андроид ва мультимедия дастури тайёрланди. Хориждаги нуфузли журналларда 21 та, юртимиздаги илмий (ОАК) нашрларда 31 та, республика анжуманлари материалларида 19 та жами 71 та илмий мақола ва тезислар чоп этилди.
Мазкур лойиҳанинг илмий натижалари, нашр этилган китоб ва мақолалардаги материаллардан тегишли йўналишдаги илмий тадқиқотларда, Олий ва ўрта-махсус ислом таълим даргоҳларида ўқитиладиган махсус ўқув-курслар, дарслик ва ўқув қўлланмалар тайёрлаш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда фойдаланиш мумкин.
Умуман олганда “Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафия” асарини ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиш катта аҳамиятга эга бўлиб, халқимиз, айниқса, ёшларимизни инсоний фазилатлар соҳиби этиб тарбиялаш, уларни аждодларга муносиб авлодлар вояга етиши ва турли ёт ғояларга қарши раддиялар бериш кўникмаси шаклланишида муҳим манба бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз.
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари
Шу йил январь ойининг биринчи ярмида юртимиздан умра зиёратини адо қилиш учун кетган 48 нафар ҳамюртимиз умра амалларини бажариб, юртимизга келди. Уларни Нукус халқаро аэропортидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний мадрасаси, имом-хатиблар, зиёратчиларнинг яқин қариндошлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.
ؘ– Умра амалларини адо этишга улкан имконият ва қулайликларни ҳозирлаб берган муҳтарам Юртбошимиз ва мутасадди раҳбарларга ташаккур. Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратчилар учун кўрсатилаётган хизматлар ҳаммаси кўнгилдагидек. Ҳамсафарларимиз ҳам миннатдор. Сафар давомида ибодат амалларини адо этиш чоғида юртимиз тинчлиги ва хотиржамлиги учун дуолар қилдик», – дейди зиёратчилардан бири.
Дарҳақиқат, барча мўмин-мусулмонлар катта савобларга эришиш ва гуноҳлардан покланишдан умид қилган ҳолда Умра ибодатини бажаришга интилади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун мукаммал бажаринг”, – дейди. Шунингдек, умра амали учун катта мукофотлар ваъда қилинган. Пайғамбар алайҳиссалом ўз ҳадиси шарифда: “Умра (олдин қилинган) умрагача (бўлган) иккаласининг ўртасидаги (сағира гуноҳлар)га каффорот бўлади” (Имом Муслим ривояти).
Мирас АББАЗОВ,
Қорақалпоғистон мусулмонлари
қозиёти ходими