Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Ноябр, 2024   |   26 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:01
Қуёш
07:25
Пешин
12:16
Аср
15:15
Шом
16:59
Хуфтон
18:17
Bismillah
27 Ноябр, 2024, 26 Жумадул аввал, 1446
Янгиликлар

Илмий-амалий лойиҳа муваффақиятли якунланди

15.10.2024   662   3 min.
Илмий-амалий лойиҳа муваффақиятли якунланди

Саъдуддин Тафтазонийнинг “Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафия” асарининг академик илмий-изоҳли таржимаси ҳамда унинг андроид ва мультимедиа дастурларини яратиш” мавзусидаги мақсадли илмий-амалий лойиҳа  муваффақиятли якунланди.


Ўбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 июлдаги “Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 2020-2024 йилларда Имом Мотуридий ва Мотуридийлик таълимотини ўрганишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Йўл харитаси”да “Саъдуддин Тафтазонийнинг “Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафия” асарини ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиш” вазифаси белгиланган эди.


Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тузилган лойиҳа аъзолари Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Диний идора, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Тошкент ислом институти қўлёзма фондларида сақланаётган “Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафия” асарининг қўлёзма нусхаларининг ўзига хос хусусиятлари, муаллиф ва унинг яшаган даври, асар таркиби ва мазмуни чуқур ўрганилди.


Тадқиқотни амалга оширишда жаҳон исломшунослик ва манбашунослик каби йўналишларида қўлланилган назарий асослар ва  илмий усуллардан фойдаланган ҳолда, тарихийлик, холислик ва қиёсий таҳлил тамойилларига амал қилинди.


Қуйида мазкур лойиҳа доирасида уч йил давомида эришилган муҳим натижа ва илмий янгиликларни келтириб ўтамиз:
 

  1. “Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафия” асарининг илмий-танқидий матни тайёрланди. Бунинг учун асарнинг 4 та энг қадимий ва долзарб қўлёзмаларидан фойдаланилди. 
     
  2. “Марказий Осиё калом илми тарихи: янги илмий тадқиқотлар ва ёндашувлар” мавзусида илмий мақолалар тўплами нашр қилинди.
     
  3. “Саъуддин Тафтазоний ва унинг илмий мероси” номли оммабоп рисола чоп этилди.
     
  4. “Мотуридийлик таълимотига оид 101 савол-жавоб” номли илмий-оммабоп рисола нашр қилинди.
     
  5. “Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафия асарининг аҳамияти” номли илмий рисола нашр этилди.
     
  6. “Ақоид” номли ўқув-услубий қўлланма нашр қилинди.
     
  7.  “Машҳур ақоид матнлари” номли илмий-оммабоп рисола чоп этилди.
     
  8. “Шарҳ ал-Ақоид ан-насафия” асарининг илмий-изоҳли академик таржимаси нашр қилинди.
     
  9.  Лойиҳа доирасида андроид ва мультимедия дастурлари тайёрланди.


Мухтасар қилиб айтганда, лойиҳа доирасида 7 та илмий-оммабоп китоб ва рисолалар, 2 та андроид ва мультимедия дастури тайёрланди. Хориждаги нуфузли журналларда 21 та, юртимиздаги илмий (ОАК) нашрларда 31 та, республика анжуманлари материалларида 19 та жами 71 та илмий мақола ва тезислар чоп этилди.


Мазкур лойиҳанинг илмий натижалари, нашр этилган китоб ва мақолалардаги материаллардан тегишли йўналишдаги илмий тадқиқотларда, Олий ва ўрта-махсус ислом таълим даргоҳларида ўқитиладиган махсус ўқув-курслар, дарслик ва ўқув қўлланмалар тайёрлаш ва тарғибот-ташвиқот  ишларини олиб боришда фойдаланиш мумкин.


Умуман олганда “Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафия” асарини ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиш катта аҳамиятга эга бўлиб, халқимиз, айниқса, ёшларимизни инсоний фазилатлар соҳиби этиб тарбиялаш, уларни аждодларга муносиб авлодлар вояга етиши ва турли ёт ғояларга қарши раддиялар бериш кўникмаси шаклланишида муҳим манба бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз. 


Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

раисининг биринчи ўринбосари

 

Илмий-амалий лойиҳа муваффақиятли якунланди Илмий-амалий лойиҳа муваффақиятли якунланди Илмий-амалий лойиҳа муваффақиятли якунланди Илмий-амалий лойиҳа муваффақиятли якунланди Илмий-амалий лойиҳа муваффақиятли якунланди Илмий-амалий лойиҳа муваффақиятли якунланди Илмий-амалий лойиҳа муваффақиятли якунланди Илмий-амалий лойиҳа муваффақиятли якунланди Илмий-амалий лойиҳа муваффақиятли якунланди Илмий-амалий лойиҳа муваффақиятли якунланди Илмий-амалий лойиҳа муваффақиятли якунланди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Кўчат экишнинг 3 савоби

26.11.2024   1310   1 min.
Кўчат экишнинг 3 савоби

Давлатимиз раҳбари томонидан бошланган “Яшил белбоғ” барпо этиш лойиҳаси юртимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилиб, майдонларда дарахт ва бута кўчатлари экилмоқда.
 

Бугун эрта тонгдан Самарқанд вилоят вакиллиги ташаббуси билан Ургут туманидаги “Хўжа Убайдулло” жоме масжиди ҳудудининг 50 сотох майдонда вилоятимиздаги барча туман ва шаҳар бош имом-хатиблари ва тумандаги имом-хатиблар, нуронийлар, фаоллар ва ёшлар жам бўлишиб, “Яшил” белбоғ яратиш мақсадида мевали дарахт кўчатлари экиш тадбири бўлиб ўтди.


Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар бир муслим банда кўчат ўтказса ёки экин экса, ундан қушми, инсонми ёки ҳайвонми еса бунинг учун унга садақа (қилганлик савоби) бўлади” (Имом Муслим ривояти).


Бу ҳадис кўчат экиш, деҳқончилик қилиш фазилати ва аҳамияти нечоғлик улуғ эканига далолат қилади ва кўчат экувчиларнинг Аллоҳ даргоҳида эришадиган ажр-савоблардан хабар беради.


Демак, кўчат экиш савобли амаллар сирасига кириш баробарида у киши дунёдан ўтиб, амал саҳифаси ёпилгандан сўнг ҳам ҳаққига муттасил равишда савоб бориб туришига сабаб бўлар экан.


Шундай экан, бизлар ҳам бу эзгу ишдан четда қолмай, ободончилик ва фаровонлик йўлида қўлимиздан келганча ҳаракат қилайлик!

Sammuslim.uz

Кўчат экишнинг 3 савоби Кўчат экишнинг 3 савоби Кўчат экишнинг 3 савоби Кўчат экишнинг 3 савоби Кўчат экишнинг 3 савоби Кўчат экишнинг 3 савоби Кўчат экишнинг 3 савоби Кўчат экишнинг 3 савоби Кўчат экишнинг 3 савоби
Ўзбекистон янгиликлари