Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Ноябр, 2024   |   25 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:01
Қуёш
07:24
Пешин
12:15
Аср
15:15
Шом
16:59
Хуфтон
18:17
Bismillah
26 Ноябр, 2024, 25 Жумадул аввал, 1446

Ҳақиқатни билмагунча хулоса чиқарманг!

4.11.2024   1462   1 min.
Ҳақиқатни билмагунча хулоса чиқарманг!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ривоят қилинишича, бир кекса инсон 25 ёшли ўғли билан поездда кетиб борар эди. Ёш йигитнинг юзида беқиёс қувонч ва ҳайрат ифодаси акс этарди. У деразадан қўлини чиқариб, шамолни ҳис қилиб: Ота, қаранг, ҳамма дарахтлар ортимиздан кетаётгандек! деб бақирди. Кекса киши ўғлининг хурсандчилигига шерик бўлиб, юзида табассум билан жавоб қилди.

Ёнларида ўтирган жуфтлик ота ва ўғлининг суҳбатини эшитиб турди ва бироз ғашлари келди. Чунки 25 ёшли йигит ёш болалар каби ҳаракатланаётганди. Бир вақт ўғил яна Ота, қаранг, бу кўлдаги ҳайвонларга, булутлар поезд билан бирга кетмоқда! деб яна қувонч билан бақирди. Жуфтлик янада ҳайрон бўлишди.

Кейин ёмғир ёға бошлади ва йигит қўлига ёмғир томчилари тушганини ҳис қилиб, яна қувонч билан: Ота, ёмғир ёғяпти, сув қўлимга тегди, қаранг, ота! деди.

Шунда жуфтликсабр қила олмай, кекса инсондан: Нега ўғлингизни шифокорга кўрсатиб, даволатмайсиз? деб сўради.

Кекса киши эса шундай жавоб берди: Биз шифохонадан келяпмиз, ўғлим ҳаётида биринчи марта кўра бошлади”.

Эсингизда бўлсин: Барча ҳақиқатларни билмагунча хулоса чиқарманг.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Иймоннинг боши

25.11.2024   1129   1 min.
Иймоннинг боши

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Мусоҳибий шундай деган: «Неъматлар бир меҳмон, уларни иззат-икром қилиш шукр билан бўлади. Балолар ҳам бир меҳмон, уларни иззат-икром қилиш эса сабр билан бўлади».

«Сабр иймоннинг бошидир», дейишади. Агар инсон танаси бошидан жудо қилинса, у ҳалок бўлгани каби сабр бўлмаса, иймон ҳам ҳалокатга юз тутгусидир.

Абдулқодир Жийлоний айтган: «Эй ўғлим, мусибат-бало сени ҳалок қилиш учун келмайди, сабрингни синаш учун келади». Олтин ўтга кирса, сайқалланиб янада чирой очгани каби инсон ҳам мусибат олови орқали сайқалланади.

Закариё Аҳмад
«Ҳилол» журнали 4 (61) сон

Мақолалар