frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Мақолалар

Қарздор Жаннатга кирмайди

06.11.2024   8358   1 min.
Қарздор Жаннатга кирмайди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: نَفْسُ الْمُؤْمِنِ مُعَلَّقَةٌ بِدَيْنِهِ حَتَّى يُقْضَى عَنْهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Мўминнинг руҳи то қарзини адо қилмагунча қарзига боғлиқ бўлиб туради», дедилар» (Термизий, Ибн Можа, Аҳмад ривоят қилганлар).

Шарҳ: Мўмин кишининг қарзи бўлса, ўлганидан кейин унга жаннатдаги макони кўрсатилмай турар экан. Қачон қарзи узилса, ўшандан кейингина кўрсатилар экан. Бунда эса ўзига яраша қабр азоби бор. Бировнинг ҳаққи шу даражада аҳамиятли. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам қарзи борларга ўзлари жаноза ўқимаган ҳоллари бўлган.

Бундан ким қабрда ноқулай ҳолга тушиб қолмай, деса, тириклигида ўзида бирор кишининг ҳаққи қолмаслиги учун ҳаракат қилиши лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Фарғонада яна бир оғир беморнинг ҳолидан хабар олинди

13.09.2026   25066   1 min.
Фарғонада яна бир оғир беморнинг ҳолидан хабар олинди

 «Вақф» хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти филиалининг фидойи ходимлари ва волонтёрлари томонидан саховатпеша халқимиз томонидан қилинган хайр-эҳсонлар эзгу мақсадлар йўлида сарфланмоқда.

Навбатдаги хайрия тадбири доирасида Учкўприк туманида яшовчи, жигар циррози касаллигига чалинган оғир бемор Казаков Илёсжон Ёқубовичнинг ҳолидан хабар олиниб, унга жарроҳлик амалиёти харажатлари учун 132 миллион 500 минг сўм миқдорида хайрия маблағи, озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси, Мусҳаф ва бошқа эҳсонлар топширилди.

Бугун беморлар ва эҳтиёжманд инсонларга кўрсатилаётган бундай кўмак — халқимизнинг меҳр-оқибати, саховати ва ҳамжиҳатлигининг ёрқин ифодасидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари