Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Январ, 2025   |   12 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:48
Пешин
12:36
Аср
15:34
Шом
17:18
Хуфтон
18:37
Bismillah
12 Январ, 2025, 12 Ражаб, 1446
Янгиликлар

Олий маъҳадда замонавий диний масалаларга оид анжуман муваффақиятли ўтди

6.11.2024   2731   2 min.
Олий маъҳадда замонавий диний масалаларга оид анжуман муваффақиятли ўтди

Шу йил 6 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида "Долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалалар" мавзусида республика илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.  
 

Илмий-амалий конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси мутасадди вакиллари, Фатво маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий ходимлари, олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар ва тадқиқотчилар иштирок этди. 


Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланган тадбирни Тошкент ислом институти Ўқув ишлари бўйича проректори Жаҳонгир Рўзиев олиб борди.   


Дастлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов тадбирни табрик сўзи билан очиб, кейинги пайтда динимизга оид турли ақидавий ва фиқҳий  ихтилофлар юзага чиқаётгани, ёшларни ёт ғоялардан асраш зарурати, олим ва тадқиқотчиларнинг фаолиятини жадаллаштириш анжуманнинг асосий мақсадларидан эканини қайд этди. 


Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков эътиборли олим ва тадқиқотчиларни бирлаштирган анжуман билан иштирокчиларни қутлаб, бугунги глабаллашув даврида қадрият ва маданиятлар бирлашиб кетаётгани, шу боис уламолар динимиз софлигини асрашга жидду жаҳд қилишлари лозимлигини таъкидлаш баробарида замонавий дунёда фатво бериш масаласида илмий маъруза қилди. 


Шунингдек, сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фахрийлар кенгаши раиси Шайх Абдулазиз Мансур, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Уйғун домла Ғафуров анжуман ишига муваффақият тилаш асносида унинг мавзуси нақадар долзарблиги, халқаро ва республика анжуманларини фаол ўтказиб келаётган Тошкент ислом институтининг илмий салоҳияти тобора ортиб бораётганини баён этишди.   


Илмий-амалий анжуман давомида олим ва тадқиқотчилар “Калом илми ва ақидавий масалаларга оид замонавий илмий тадқиқотлардаги ёндашувлар”, “Соғлом эътиқоднинг жамият тараққиётидаги ўрни”, “Ақидага оид оят ва ҳадисларни тўғри талқин қилишнинг аҳамияти”, “Аҳли сунна вал жамоа уламоларининг адашган оқимларга раддиялари”, “Мотуридия таълимотининг асослари ва хусусиятлари”, Замонавий фиқҳий масалалар бўйича фатволар ва уларнинг таҳлили” каби мавзулар бўйича маъруза қилиш билан бирга айни масалаларнинг ечими борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.


Анжуман якунида бугунги кундаги долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалаларга оид муаммоларни таҳлил этиш баробарида уларнинг ечими бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Олий маъҳадда замонавий диний масалаларга оид анжуман муваффақиятли ўтди Олий маъҳадда замонавий диний масалаларга оид анжуман муваффақиятли ўтди Олий маъҳадда замонавий диний масалаларга оид анжуман муваффақиятли ўтди Олий маъҳадда замонавий диний масалаларга оид анжуман муваффақиятли ўтди Олий маъҳадда замонавий диний масалаларга оид анжуман муваффақиятли ўтди Олий маъҳадда замонавий диний масалаларга оид анжуман муваффақиятли ўтди Олий маъҳадда замонавий диний масалаларга оид анжуман муваффақиятли ўтди Олий маъҳадда замонавий диний масалаларга оид анжуман муваффақиятли ўтди Олий маъҳадда замонавий диний масалаларга оид анжуман муваффақиятли ўтди Олий маъҳадда замонавий диний масалаларга оид анжуман муваффақиятли ўтди Олий маъҳадда замонавий диний масалаларга оид анжуман муваффақиятли ўтди Олий маъҳадда замонавий диний масалаларга оид анжуман муваффақиятли ўтди Олий маъҳадда замонавий диний масалаларга оид анжуман муваффақиятли ўтди Олий маъҳадда замонавий диний масалаларга оид анжуман муваффақиятли ўтди Олий маъҳадда замонавий диний масалаларга оид анжуман муваффақиятли ўтди Олий маъҳадда замонавий диний масалаларга оид анжуман муваффақиятли ўтди Олий маъҳадда замонавий диний масалаларга оид анжуман муваффақиятли ўтди Олий маъҳадда замонавий диний масалаларга оид анжуман муваффақиятли ўтди Олий маъҳадда замонавий диний масалаларга оид анжуман муваффақиятли ўтди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Фарзанд тарбиясига оид 6 оят

9.01.2025   5242   2 min.
Фарзанд тарбиясига оид 6 оят

Луқмони Ҳаким ўз ўғилларига қилган насиҳатлари Қуръони каримда келтирилади.


Насиҳатнинг энг биринчиси – шикрдан қайтариш.

“Эй, ўғилчам! Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк улкан зулмдир” (Луқмон сураси, 13-оят).

Ширк энг оғир зулм, энг қабиҳ жаҳолат ва энг катта гуноҳ саналади.


Насиҳатнинг иккинчиси – ота-онанинг ҳаққини адо этиш.

“Агар улар (яъни ота-онанг) сени ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этма! Уларга (гарчи кофир бўлсаларда) дунёда яхши муомалада бўлгин” (Луқмон сураси, 15-оят).

Ота-она ҳатто мушрик бўлсалар-да, уларга қўпол муносабатда бўлмаслик талаб этилади.


Насиҳатнинг учинчиси – Аллоҳ ошкор махфий ҳар бир нарсани билиб турувчи Зот.

“Эй, ўғилчам! Шубҳа йўқки, агар хантал (ўсимлигининг) уруғидек (яхши ёки ёмон амал қилинадиган) бўлса, бас, у (амал) бирор харсанг тош ичида ё осмонларда ёки ер остида бўлса, ўшани ҳам Аллоҳ келтирур. Зеро, Аллоҳ лутфли ва огоҳ зотдир” (Луқмон сураси, 16-оят).


Насиҳатнинг тўртинчиси – намоз, амри маъруф, наҳйи мункар ва сабр.

“Эй, ўғилчам! Намозни баркамол адо эт, яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балолар)га сабр қил!...” (Луқмон сураси, 17-оят).


Насиҳатнинг бешинчиси – очиқ юзли, ширин сўзли, тавозеъли бўлиш, кибрланмаслик.

“Одамларга (кибрланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин! Чунки Аллоҳ барча кибрли, мақтанчоқ кимсаларни суймас” (Луқмон сураси, 18-оят).


Насиҳатнинг олтинчиси – бақир-чақир қилмаслик.

(Юрганингда) ўртаҳол юргин ва овозингни паст қилгин! Чунки овозларнинг энг ёқимсизи эшаклар овозидир(Луқмон сураси, 19-оят).

 

Даврон НУРМУҲАММАД