Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Ноябр, 2024   |   25 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:01
Қуёш
07:24
Пешин
12:15
Аср
15:15
Шом
16:59
Хуфтон
18:17
Bismillah
26 Ноябр, 2024, 25 Жумадул аввал, 1446

Азон овози бир дам тўхтамайди

7.11.2024   2227   1 min.
Азон овози бир дам тўхтамайди

Араб давлатларининг бир қатор мутахассислари азон овози бўйича математик тадқиқот олиб боришди. Уларнинг аниқлашича, Ер юзида азон овози 24 соат давомида тўхтамас экан. Ер сайёраси 360 меридианга бўлинади. Ҳар бири тўрт дақиқа оралиғида бўлади. Бу эса ҳар тўрт  дақиқадан кейин яна бошқа жойда азон овози эшитилишини англатади. Бу эса Ер юзида 1440 дақиқа ёки 24 соат азон овози эшитилиб туришини билдиради.    

Акбаршоҳ Расулов таржимаси

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Иймоннинг боши

25.11.2024   1363   1 min.
Иймоннинг боши

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Мусоҳибий шундай деган: «Неъматлар бир меҳмон, уларни иззат-икром қилиш шукр билан бўлади. Балолар ҳам бир меҳмон, уларни иззат-икром қилиш эса сабр билан бўлади».

«Сабр иймоннинг бошидир», дейишади. Агар инсон танаси бошидан жудо қилинса, у ҳалок бўлгани каби сабр бўлмаса, иймон ҳам ҳалокатга юз тутгусидир.

Абдулқодир Жийлоний айтган: «Эй ўғлим, мусибат-бало сени ҳалок қилиш учун келмайди, сабрингни синаш учун келади». Олтин ўтга кирса, сайқалланиб янада чирой очгани каби инсон ҳам мусибат олови орқали сайқалланади.

Закариё Аҳмад
«Ҳилол» журнали 4 (61) сон

Мақолалар