Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Июн, 2025   |   11 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:50
Пешин
12:27
Аср
17:36
Шом
19:57
Хуфтон
21:34
Bismillah
07 Июн, 2025, 11 Зулҳижжа, 1446

Жаннатий аёлларнинг саййидаси

08.11.2024   17790   1 min.
Жаннатий аёлларнинг саййидаси

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги қайтадан бунёд этилган “Азиз ота” жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этдилар.

Жума намози аввалида Муфтий ҳазратлари жамоатни янги масжид биноси билан муборакбод этиб, Ислом динини биринчи бўлиб қабул қилган, жаннатий аёлларнинг саййидаси, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг биринчи ва энг суюкли аёллари бўлмиш Хадича бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо онамиз ҳақларида суҳбат қилиб бердилар. 

Шайх ҳазратлари суҳбат давомида Хадича онамизнинг насл-насаблари, фазилатлари, сахийликлари ҳақида сўз юритиб, Ислом дини ривожига қўшган ҳиссалари, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва мусулмонлар учун қилган хизматлари ва садоқатлари, ҳатто Аллоҳ таоло ва Жаброил алайҳиссалом бу онамизга салом йўллаганларини ҳадису оятлар, ривоятлар асосида баён этдилар.   
Гўзал мавъизадан сўнг жума намози адо этилиб, элу юрт ҳаққига хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ 

Жаннатий аёлларнинг саййидаси Жаннатий аёлларнинг саййидаси Жаннатий аёлларнинг саййидаси Жаннатий аёлларнинг саййидаси Жаннатий аёлларнинг саййидаси Жаннатий аёлларнинг саййидаси Жаннатий аёлларнинг саййидаси Жаннатий аёлларнинг саййидаси Жаннатий аёлларнинг саййидаси
Бошқа мақолалар

Қурбон ҳайити намози қандай ўқилади?

28.06.2023   10209   1 min.
Қурбон ҳайити намози қандай ўқилади?

1. Аввало “Икки ракат ийдул азҳо намозини ушбу имомга иқтидо қилиб, Каъбага юзланиб, холис Аллоҳ таоло учун адо этишни ният қилдим” дейилади.

2. Имом “Аллоҳу акбар” деб биринчи такбирни айтгач жамоат ҳам қўлларини қулоқ баробарида кўтариб, ичида такбир – “Аллоҳу акбар” деб айтади.

3. Кейин қўллар боғланиб, ҳар ким ичида сано дуоси (Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва лаа илаҳа ғойрук)ни ўқийди.

4. Сўнгра имом уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланади.

5. Имом “Фотиҳа” сурасини ва зам сура ўқийди. Сўнг такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

6. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

7. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

8. Сўнгра “Аттаҳийёт”, “Салавот” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.
Аллоҳ ибодатларингизни Ўз даргоҳида қабул этсин!

Даврон НУРМУҲАММАД

 

Мақолалар