Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Ноябр, 2024   |   26 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:01
Қуёш
07:25
Пешин
12:16
Аср
15:15
Шом
16:59
Хуфтон
18:17
Bismillah
27 Ноябр, 2024, 26 Жумадул аввал, 1446
Мақолалар

Пайғамбарлар, солиҳ зотларнинг қайғу вақтидаги дуолари (2 қисм)

11.11.2024   771   1 min.
Пайғамбарлар, солиҳ зотларнинг қайғу вақтидаги дуолари (2 қисм)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Иккинчи дуо:

«Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот нақадар яхши вакил!» (Оли Имрон сураси, 173-оят).

Мушриклар Иброҳим алайҳиссаломни оловга улоқтирганида у зот шундай дуо қилганлар. Аллоҳ таолонинг иродаси билан олов Иброҳим алайҳиссаломни куйдирмади, саломат сақлади, у зотга ҳеч қандай озор ёки зарар етмади. У зот даҳшатли гулхан ичидан соғ-саломат чиқиб келдилар.

Аллоҳ таоло айтади: «(Мушриклар) «Уни оловга ташланглар! Қўлингиздан келса, илоҳингизга ёрдам беринг!» дейишди. Биз эса «Эй олов, Иброҳим учун салқин бўл, саломатлик бўл!» дедик. Улар унга (Иброҳимга) ёмонлик қилмоқчи бўлишди, Биз эса уларнинг ўзига энг катта зиённи етказдик» (Анбиё сураси, 68-70-оятлар).

Абдуллоҳ Абдулмуътий, Ҳуда Саъид Баҳлулнинг
“Қулоғим сенда қизим” китобидан Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Абдулҳамид Умаралиев таржимаси.

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Иймоннинг боши

25.11.2024   2121   1 min.
Иймоннинг боши

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Мусоҳибий шундай деган: «Неъматлар бир меҳмон, уларни иззат-икром қилиш шукр билан бўлади. Балолар ҳам бир меҳмон, уларни иззат-икром қилиш эса сабр билан бўлади».

«Сабр иймоннинг бошидир», дейишади. Агар инсон танаси бошидан жудо қилинса, у ҳалок бўлгани каби сабр бўлмаса, иймон ҳам ҳалокатга юз тутгусидир.

Абдулқодир Жийлоний айтган: «Эй ўғлим, мусибат-бало сени ҳалок қилиш учун келмайди, сабрингни синаш учун келади». Олтин ўтга кирса, сайқалланиб янада чирой очгани каби инсон ҳам мусибат олови орқали сайқалланади.

Закариё Аҳмад
«Ҳилол» журнали 4 (61) сон

Мақолалар