Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ибн Масъуд, Алқама, Нахаъийнинг фиқҳи бизга Абу Ҳанифанинг йўли орқали етиб келган. Абу Ҳанифа уларни тартиблаб, бир низомга солиб чиққани учунгина мазҳаб унинг номи билан аталиб қолди. Яна «Мотуридий мазҳаби», деймиз. Ақоиддаги мотуридия мазҳабини имом Мотуридийга нисбат берамиз. Хўш, ақоидни у пайдо қилганми?! Ахир бу саҳобаларнинг ақидаси-ку! Имом Мотуридий эса ҳижрий тўртинчи асрда яшаган. Имом Мотуридий имом Таҳовий айтган ақоиднинг айни ўзини айтади, холос. Ваҳоланки, имом Таҳовий Мисрда, имом Мотуридий эса Самарқандда яшаган. Имом Таҳовий китобининг бошида: «Бу китоб уч имомимиз: Абу Ҳанифа Нуъмон, Қози Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийларнинг ақийдаси», дейди. Лекин Таҳовийдаги нарсалар Мотуридийда ҳам бор. Ҳолбуки, бири Мисрда, бири Самарқандда яшаган, бир-бири билан кўришмаган.
Демак, Мотуридийнинг гаплари унинг ўз фикрлари эмас. Бу ақийда Абу Ҳанифаники, унинг ақийдаси эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламникидир.
«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси узоқ йиллар диний соҳада фаолият юритган Нуруллоҳ домла Мирзаҳмедовнинг падари бузрукворлари Рихситилла ҳожи отанинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Охират сафарига кузатилган отахон эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзанд ва невараларни ўстирдилар, чиройли тарбия қилдилар.
Аллоҳ таоло марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳум отахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Нуруллоҳ домла Мирзаҳмедовга, у кишининг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Жаноза бугун пешин намозидан сўнг пойтахтимиздаги Имоми Бухорий жоме масжидида ўқилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси