Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Ноябр, 2024   |   27 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:02
Қуёш
07:26
Пешин
12:16
Аср
15:15
Шом
16:58
Хуфтон
18:17
Bismillah
28 Ноябр, 2024, 27 Жумадул аввал, 1446
Мақолалар

Аёлингизнинг қадрига етинг!

11.11.2024   2100   1 min.
Аёлингизнинг қадрига етинг!

Бир аёл Қуръони каримни тиловат қилар, ёнида турмуш ўртоғи эса жим тингларди. Шунда аёл Нисо сурасидаги бир нечта аёлларга уйланиш ҳақидаги оятга келганда овозини пасайтириб ўқий бошлади. Буни кўрган эри кулиб: “Сен менинг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи аёлимсан”,  деб эркалади.
Бугун айримларимиз аёлимизга яхши муомала қилишни унутиб қўймоқдамиз. У эса бизни, фарзандларимизни, қолаверса, ота-онамиз, ака-укаларимиз бўладими, ҳамма яқинларимизнинг кўнглини олишга ҳаракат қилади. Доим оилага ғамхўрлик қилиш билан банд.
Шундай экан аёлимизнинг қадрига етайлик, имкон қадар кўнглини олайлик. Аёлга қандай муомала қилишда эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига боқайлик. 
Зеро, ҳадиси шарифларда: “Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳлига яхши муомала қилганингиздир. Мен ўз аҳлига яхши муомала қилувчироғингизман”, дея марҳамат қилинган (Имом Термизий ривояти).

Акбаршоҳ Расулов

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Иймоннинг боши

25.11.2024   2304   1 min.
Иймоннинг боши

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Мусоҳибий шундай деган: «Неъматлар бир меҳмон, уларни иззат-икром қилиш шукр билан бўлади. Балолар ҳам бир меҳмон, уларни иззат-икром қилиш эса сабр билан бўлади».

«Сабр иймоннинг бошидир», дейишади. Агар инсон танаси бошидан жудо қилинса, у ҳалок бўлгани каби сабр бўлмаса, иймон ҳам ҳалокатга юз тутгусидир.

Абдулқодир Жийлоний айтган: «Эй ўғлим, мусибат-бало сени ҳалок қилиш учун келмайди, сабрингни синаш учун келади». Олтин ўтга кирса, сайқалланиб янада чирой очгани каби инсон ҳам мусибат олови орқали сайқалланади.

Закариё Аҳмад
«Ҳилол» журнали 4 (61) сон

Мақолалар