frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null
Янгиликлар

Ўзбекистон – бағрикенг диёр

11.11.2024   29803   1 min.
Ўзбекистон – бағрикенг диёр

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 11–16 ноябрь кунлари юртимиз бўйлаб Бағрикенглик ҳафталиги ўтказилади. 


Ушбу ҳафталик доирасида мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан "Ўзбекистон – бағрикенг диёр" мавзусида Халқаро пресс-клуб бўлиб ўтди. 


Унда бир қатор ташкилотлар, миллий маданий марказ раҳбарлари ва конфессия вакиллари иштирок этди. 


Спикерлар томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган  миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик  сиёсатига юқори баҳо бериб, юртимизда кенг нишонланадиган "Бағрикенглик ҳафталиги" доирасида бўлиб ўтадиган тадбирлар халқларимиз орасидаги дўстлик ришталарининг  ривож топишига, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон – бағрикенг диёр Ўзбекистон – бағрикенг диёр
Бошқа мақолалар

Ҳайвон ва қушлар жонини ким олади?

26.06.2026   2884   1 min.
Ҳайвон ва қушлар жонини ким олади?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Савол: Ҳайвонлар, қушлар ва ҳашаротларнинг жонини ҳам Азроил алайҳиссалом қабз қиладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Мўътабар манбалардаги маълумотлар барча жонзотларнинг жонини олиш масъулиятини Аллоҳ таоло Ўлим фариштаси (Азроил) алайҳиссаломга топширганини кўрсатади. Чунки бир ривоятда Ўлим фариштаси алайҳиссалом: Мен битта чивиннинг жонини ҳам Аллоҳнинг изнисиз ўз хоҳишим билан суғура олмайман”, деганлари нақл қилинган.

Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ бунинг изоҳида бундай дейдилар: Бу ҳадисдан маълум бўладики, ҳар бир жонзотнинг жонини олиш масъулиятини Аллоҳ таоло Ўлим фариштасига юклаган.

Шунингдек, Имом Молик ибн Анас раҳматуллоҳи алайҳдан "Чивинларнинг жонини ҳам Азроил қабз қиладими?" деб сўрадилар. Шунда имом: “Уларда жон борми?” деб сўради. Сўровчи: “Ҳа, бор”, дегач, у киши: “У ҳолда, уларнинг жонини ҳам Ўлим фариштаси олади”, дедилар. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази