Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Август, 2025   |   9 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:48
Қуёш
05:20
Пешин
12:34
Аср
17:31
Шом
19:42
Хуфтон
21:07
Bismillah
03 Август, 2025, 9 Сафар, 1447
Янгиликлар

Ҳамюртимиз Қувайтдаги халқаро Қуръон мусобақасида қатнашади

11.11.2024   22572   1 min.
Ҳамюртимиз Қувайтдаги халқаро Қуръон мусобақасида қатнашади

2024 йил 13-20 ноябрь кунлари Қувайт давлатида 13-халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада "Кўкалдош" билим юрти 4-курс талабаси Файзуллоҳхон қори Ҳамидов иштирок этади. 

Ҳамюртимиз халқаро Қуръон мусобақасига эртага, 12 ноябрь куни Қувайт шаҳрига жўнаб кетади.

Шу муносабат билан Файзуллоҳхон қори бугун 11 ноябрь куни "Қуръон ва тажвидни ўргатиш" бўлимига келиб, бўлим мудири устоз Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Маҳдумдан керакли кўрсатма ва хайрли дуоларни олди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Ҳамюртимиз Қувайтдаги халқаро Қуръон мусобақасида қатнашади Ҳамюртимиз Қувайтдаги халқаро Қуръон мусобақасида қатнашади
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Бу савол ҳар доим қалбда тирик турсин!

01.08.2025   2623   1 min.
Бу савол ҳар доим қалбда тирик турсин!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёга муҳаббатни кетказиш ва охират ғамини қалбда пайдо қилишнинг йўли бор. Йигирма тўрт соат ичидан озгина вақт ажратинг, кечаю кундузларимиз ғафлатда ўтаётганини ўйланг, ўлимни унутганимизни ўйланг, ҳали Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳозир бўлишдан, буюк ҳисоб-китобдан, жазо ва мукофотдан ғафлатда қолганимизни ўйланг.

Шу нарсалар ҳақида ўйлашга вақт ажратинг, бир кунмас бир кун ўламан, кейин Аллоҳ таолонинг ҳузурида қандай қилиб ҳисоб бераман? Сўровларига нима деб жавоб қиламан? деб ўйланг. Шу ўйлар ҳар доим қалбда тирик турсин.

Агар киши ҳар куни шу нарсаларни фикрлаб турса, бор-йўғи бир неча ҳафтада, иншаАллоҳ, дунёга муҳаббат қалбидан чиқиб кетади. Аллоҳ таоло Ўзининг раҳматидан барчамизга бу айтилганларга амал қилиш тавфиқини ато этсин, омин.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Мақолалар