Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Январ, 2025   |   20 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:21
Қуёш
07:44
Пешин
12:39
Аср
15:43
Шом
17:28
Хуфтон
18:45
Bismillah
20 Январ, 2025, 20 Ражаб, 1446

"Лаа илаҳа иллаллоҳ"нинг мукофоти

13.11.2024   2194   1 min.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Юсуф алайҳиссалом Мисрга под­шоҳ бўлганларидан кейин бир куни қасрдан кўчага қараб турсалар, жулдур кийимдаги нотавон бир йигит­га кўзлари тушди. Унинг ҳолатига раҳмлари келиб, қалблари эзилди.
Шу онда Жаброил алайҳиссалом келиб: – Эй Юсуф, сиз бу йигитни тани­дингизми? – деб сўрадилар.
Юсуф алайҳиссалом: – Йўқ, – де­дилар. 
Жаброил алайҳиссалом: – Эслай­сизми, Миср азизининг хотини сизни ортингиздан қувиб ки­йимингизни орқадан йиртиб юборганда, Миср азизига гувоҳлик учун бешикда ётган эмизикли болани олиб келишган ва у гўдак сизни беайб эканингизга гувоҳлик берган эди. Шу гўдакнинг гапига кўра Азиз сизни кечирган эди.
Юсуф алайҳиссалом: – Ҳа, албатта эслайман, – дедилар.
Жаброил алайҳиссалом: – Ўша гўдак мана шу йигит бўлади, – дедилар.
Юсуф алайҳиссалом йигитни ҳузур­ларига ча­қиртириб келдилар ва унга жуда катта илтифот кўрсатдилар, эгнига янги либослар кийдирдилар.
Буни кузатиб турган Жаброил алай­ҳиссалом табассум қилдилар.
Жаброилнинг табассум қилганини кўрган Юсуф алайҳиссалом: – Эй Жаб­роил, нега табассум қил­япсиз? Мен унинг ҳақидан озроқ нарса бердимми? – деб сўрадилар.
Жаброил алайҳиссалом: – Йўқ. Ме­нинг табассум қилишимнинг боиси, Сиз унинг бир мартагина гувоҳлик бергани учун шунча иззат-икром кўр­сатдингиз. Аллоҳ таоло Ундан бошқа илоҳ йўқ эканига бир кунда бир неча марта шаҳодат калимасини айтиб гувоҳлик берадиган бандасига қанча иззат-икром кўрсатишини ўйлаб табассум қилдим, – дедилар.

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
таржимаси

Бошқа мақолалар

Ислом ва илм – 3-сон: Кечиримли бўлишнинг саломатликка таъсири

19.01.2025   5069   1 min.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "... Инсонларни кечирувчи кишилар қани? Роббингиз ҳузурига келинг ва ажрингизни олинг", деб нидо қилинади.

ЎМИ Матбуот хизмати