Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Июн, 2025   |   12 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:50
Пешин
12:27
Аср
17:36
Шом
19:58
Хуфтон
21:35
Bismillah
08 Июн, 2025, 12 Зулҳижжа, 1446

"Лаа илаҳа иллаллоҳ"нинг мукофоти

13.11.2024   3767   1 min.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Юсуф алайҳиссалом Мисрга под­шоҳ бўлганларидан кейин бир куни қасрдан кўчага қараб турсалар, жулдур кийимдаги нотавон бир йигит­га кўзлари тушди. Унинг ҳолатига раҳмлари келиб, қалблари эзилди.
Шу онда Жаброил алайҳиссалом келиб: – Эй Юсуф, сиз бу йигитни тани­дингизми? – деб сўрадилар.
Юсуф алайҳиссалом: – Йўқ, – де­дилар. 
Жаброил алайҳиссалом: – Эслай­сизми, Миср азизининг хотини сизни ортингиздан қувиб ки­йимингизни орқадан йиртиб юборганда, Миср азизига гувоҳлик учун бешикда ётган эмизикли болани олиб келишган ва у гўдак сизни беайб эканингизга гувоҳлик берган эди. Шу гўдакнинг гапига кўра Азиз сизни кечирган эди.
Юсуф алайҳиссалом: – Ҳа, албатта эслайман, – дедилар.
Жаброил алайҳиссалом: – Ўша гўдак мана шу йигит бўлади, – дедилар.
Юсуф алайҳиссалом йигитни ҳузур­ларига ча­қиртириб келдилар ва унга жуда катта илтифот кўрсатдилар, эгнига янги либослар кийдирдилар.
Буни кузатиб турган Жаброил алай­ҳиссалом табассум қилдилар.
Жаброилнинг табассум қилганини кўрган Юсуф алайҳиссалом: – Эй Жаб­роил, нега табассум қил­япсиз? Мен унинг ҳақидан озроқ нарса бердимми? – деб сўрадилар.
Жаброил алайҳиссалом: – Йўқ. Ме­нинг табассум қилишимнинг боиси, Сиз унинг бир мартагина гувоҳлик бергани учун шунча иззат-икром кўр­сатдингиз. Аллоҳ таоло Ундан бошқа илоҳ йўқ эканига бир кунда бир неча марта шаҳодат калимасини айтиб гувоҳлик берадиган бандасига қанча иззат-икром кўрсатишини ўйлаб табассум қилдим, – дедилар.

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
таржимаси

Бошқа мақолалар

АРАФА КУНГИ ЭНГ ЯХШИ ДУО

05.06.2025   6235   1 min.
АРАФА КУНГИ ЭНГ ЯХШИ ДУО

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган сўзнинг энг яхшиси "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр" деб айтишдир", деганлар.