Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Август, 2025   |   20 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:03
Қуёш
05:31
Пешин
12:33
Аср
17:21
Шом
19:28
Хуфтон
20:49
Bismillah
14 Август, 2025, 20 Сафар, 1447
Янгиликлар

“ЙИЛ ИМОМИ” ҒОЛИБИ МУҲАММАДБОБУР ДОМЛА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

13.11.2024   16670   2 min.
“ЙИЛ ИМОМИ” ҒОЛИБИ МУҲАММАДБОБУР ДОМЛА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

#yil_imomi #tanlov
 Бугун, 13 ноябрь куни Республикамиз масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиб ва ноиблар иштирокида интиқиб кутилган “Йил имоми – 2024” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом домла ўзаро беллашди.

 Нуфузли мусобақа иштирокчилари Қуръони карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган салмоқли ишлари ва ОАВларида эълон қилинган ижодларини намойиш этдилар. 

Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди.

Танлов натижаларига кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларга муносиб деб топилди:

1-ўрин – Наманган вилояти “Ҳомиддин қори” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобир домла Насриддиновга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси;

2-ўрин – Тошкент шаҳридаги “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторовга II даражали диплом ва 16 млн. сўм пул мукофоти; 

3-ўрин – Тошкент вилояти “Чаноқ” жоме масжиди имом-хатиби Ёқуб домла Бухарбаевга III даражали диплом ва 13 млн. сўм пул мукофоти топширилди. 

Шунингдек, танловнинг "Йилнинг энг фидоий имоми" Қорақалпоғистон Республикаси “Мулла Исҳоқ” жоме масжиди имом-хатиби Алтинбек домла Зинуллаев ва Хоразм вилояти “Мирҳошим бобо” жоме масжиди имом-хатиби Оллаберган домла Ғойиповга насиб этди. 

 Мусобақа якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари “Йил имоми – 2024” соҳибига Ҳаж йўлланмасини топшириш асносида эзгу тилак ва хайрли дуоларни билдирдилар. 

 Танловнинг барча иштирокчиларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. 

 Аллоҳ таоло ғолибларга мукофотларни муборак айлаб, барча иштирокчиларнинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар  ато этсин. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 MUSLIM.UZ

“ЙИЛ ИМОМИ” ҒОЛИБИ МУҲАММАДБОБУР ДОМЛА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ “ЙИЛ ИМОМИ” ҒОЛИБИ МУҲАММАДБОБУР ДОМЛА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ “ЙИЛ ИМОМИ” ҒОЛИБИ МУҲАММАДБОБУР ДОМЛА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ “ЙИЛ ИМОМИ” ҒОЛИБИ МУҲАММАДБОБУР ДОМЛА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ “ЙИЛ ИМОМИ” ҒОЛИБИ МУҲАММАДБОБУР ДОМЛА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ “ЙИЛ ИМОМИ” ҒОЛИБИ МУҲАММАДБОБУР ДОМЛА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ “ЙИЛ ИМОМИ” ҒОЛИБИ МУҲАММАДБОБУР ДОМЛА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ “ЙИЛ ИМОМИ” ҒОЛИБИ МУҲАММАДБОБУР ДОМЛА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ “ЙИЛ ИМОМИ” ҒОЛИБИ МУҲАММАДБОБУР ДОМЛА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ “ЙИЛ ИМОМИ” ҒОЛИБИ МУҲАММАДБОБУР ДОМЛА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Йўл ҳаққини тўламаслик - ўзгалар ҳаққини ноҳақ ейиш

11.08.2025   2712   1 min.
Йўл ҳаққини тўламаслик - ўзгалар ҳаққини ноҳақ ейиш

Савол: Ассалому алайкум. Мен кўпинча жамоат транспортларидан фойдаланаман. Шундай ҳолатга кўп гувоҳ бўлиб қолмоқдаман: мактаб ёшидаги айрим болалар, ҳатто баъзи катталар ҳам пластик картасини тўлов ускунасига тутади, лекин пул ечилмайди. Ё картаси ишламайди ёки пули йўқ. Шу ҳолатда кира ҳақини тўлмай, тушиб кетмоқдалар. Шу иш жоизми?


Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Йўқ, бу иш жоиз эмас. Чунки бу ҳақдорга ҳақини бермаслик ва ўзгалар ҳаққини ноҳақ ейишдир. 

Аллоҳ таоло ўз Каломида бизларни огоҳлантириб, бундай деган: “Мол (ва бойлик)ларингизни ўрталарингизда ботил (йўллар) билан емангиз! (Бақара сураси, 188-оят).

Шунинг учун болани ёшликдан бировнинг ҳақидан ҳазар қилишга ўргатиш лозим. Арзимаган пулку, дейиш гуноҳни кичик санашдир. Бунинг устига ўзганинг ҳаққининг катта ё кичиги бўлмайди. Ҳақ эгаси кечмагунича, Аллоҳ таоло ҳам бундай гуноҳни кечирмайди. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.