Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Январ, 2025   |   16 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:23
Қуёш
07:46
Пешин
12:38
Аср
15:39
Шом
17:23
Хуфтон
18:41
Bismillah
16 Январ, 2025, 16 Ражаб, 1446

Мазҳаб имомлари сўзини Пайғамбаримиз ﷺнинг сўзларидан устун қўйиш мумкинми?

15.11.2024   5579   2 min.
Мазҳаб имомлари сўзини Пайғамбаримиз ﷺнинг сўзларидан устун қўйиш мумкинми?

Соҳта салафийларга ўхшаган мазҳабни инкор қилувчи тоифалар орасида шундай савол юради: "Тўрт мазҳаб имомларининг сўзларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидан устун қўйиш мумкинми?".

Аслида, бу жуда ҳам чалғитувчи савол ҳисобланади. Аслида биз тўрт мазҳаб имомларининг сўзларини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидан устун қўймаймиз, балки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини тушунишда уларнинг тушунчаларини ўзимизникидан афзал деб биламиз.

Фиқҳий ҳукмларда гоҳида Имоми Абу Ҳанифа, Имоми Молик, Имоми Шофеъий ёки Имоми Аҳмад ҳадиснинг зоҳирий маъносига зид бўлган фикр билдиришган ҳолатлар бор. Бунинг сабаби ҳадиснинг заифлиги ёки унинг саҳобий ёки тобеинда тўхтагани, бошқа ҳадис билан бекор қилингани ёки унинг санад ва матн жиҳатдан бошқалардан пастлигини кўрганликлари сабабли бўлади.

Ёш ва илмда тажрибасиз йигитлар эса, баъзи имомларнинг "Агар ҳадис тўғри бўлса, у менинг мазҳабимдир" ёки "агар менинг мазҳабим ҳадисга зид келса, менинг мазҳабимни деворга уринг", "ҳамманинг гапи қабул қилиниши ҳам, рад этилиши ҳам мумкин, фақат ушбу қабр соҳиби бундан мустаснодир" деган сўзларини қўллаб, жамоатнинг фикрини чалғитмоқчи бўладилар.

Ҳақиқат шуки, имомлар — Аллоҳ улардан рози бўлсин — бу гаплари билан фақат уларга етиб келмаган ҳадисларга ишора қилганлар, аммо бу жуда камдан-кам учрайди. Уларга етиб келган ҳадисларни тушунишда ижтиҳод қилганлар ва ўз қоидалари асосида улардан ҳукм чиқарганлар.

Бир ҳадиснинг имомларга етиб келмаганини исботлаш жуда қийин, чунки улар барчаси ҳам ҳадис билимдонлари саналадилар. Масалан, Имоми Моликнинг "Ал-Муватто", Имоми Абу Ҳанифанинг "Муснад", Имоми Шофеъий ва Имоми Аҳмаднинг ҳам "Муснад" асарлари бор. Улар ва мазҳаб издошлари ҳам ҳадис билимдонлари бўлиб, улардан ҳеч нарса махфий қолмаган. Аслида суннат бизларга улар орқали, уларнинг мазҳабдаги издошлари орқали етиб келган.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Жаҳолатга қарши маърифат
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Бухоро имом-хатиблари сайёр йиғилиш ўтказди

11.01.2025   13951   1 min.
Бухоро имом-хатиблари сайёр йиғилиш ўтказди

Шу йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов раҳбарлигида Вобкент туманида фаолият кўрсатаётган масжидлар имом-хатиб, имом-ноиб, маҳалла домлалари ва нуроний отахонлар иштирокида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.


Сайёр йиғилиш давомида барча имом-хатиб ва имом-ноиблар ўзларига бириктирилган МФЙлар билан мунтазам алоқада бўлиб, ёшлар тарбиясига катта эътибор қаратиши, илм-маърифатга қизиқтириш ва ёш авлод келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратиш кабиларни алоҳида таъкидланди. Шундан сўнг барча имом-хатиблар маҳалла нуронийлари билан ўзларига бириктирилган маҳаллаларга чиқишди.


Шу куннинг ўзида сайёр қабул иштирокчилари 50 дан ошиқ хонадон ҳолидан хабар олди. Жумладан, Кўлиодина маҳалласида яшовчи юз ёшни қаршилаган меҳнат фахрийларини зиёрат қилди. Сўнгра шу маҳаллада истиқомат қилувчи биринчи гуруҳ ногиронлари, моддий кўмакка мухтожлар, ижтимоий кўмакка  муҳтожларнинг хонадонларидан хабар олиниб, маънавий-маърифий суҳбатлар уюштирилди ва ҳомийлар иштирокида моддий жиҳатдан кўмаклар берилди.


Шунингдек, Вилоят бош имоми раҳбарлигида ҳамда Вобкент туманидаги имом-хатиблар иштирокида 2024 йил замонавий лойиҳалар асосида қурилган 120 ўринли 12-мактабгача таълимда ватанимиз келажаги бўлмиш жажжи болалар билан учрашиб, уларга хурсандчилик улашилди.


Куннинг иккинчи қисмида вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов тумандаги  Абдулазизхон жоме масжидида пешин намозида бўлиб, йиғилган жамоатга "Шукроналик", "Соф ислом таълимоти", "Тинчлик неъмати" мавзуларида маъвиза қилди ва кенг жамоат иштирокида юртимиз ҳаққига дуои хайрлар сўралди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Бухоро имом-хатиблари сайёр йиғилиш ўтказди Бухоро имом-хатиблари сайёр йиғилиш ўтказди Бухоро имом-хатиблари сайёр йиғилиш ўтказди Бухоро имом-хатиблари сайёр йиғилиш ўтказди Бухоро имом-хатиблари сайёр йиғилиш ўтказди Бухоро имом-хатиблари сайёр йиғилиш ўтказди Бухоро имом-хатиблари сайёр йиғилиш ўтказди Бухоро имом-хатиблари сайёр йиғилиш ўтказди Бухоро имом-хатиблари сайёр йиғилиш ўтказди Бухоро имом-хатиблари сайёр йиғилиш ўтказди Бухоро имом-хатиблари сайёр йиғилиш ўтказди Бухоро имом-хатиблари сайёр йиғилиш ўтказди Бухоро имом-хатиблари сайёр йиғилиш ўтказди Бухоро имом-хатиблари сайёр йиғилиш ўтказди Бухоро имом-хатиблари сайёр йиғилиш ўтказди Бухоро имом-хатиблари сайёр йиғилиш ўтказди Бухоро имом-хатиблари сайёр йиғилиш ўтказди
Ўзбекистон янгиликлари