Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Июн, 2025   |   20 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:49
Пешин
12:29
Аср
17:39
Шом
20:01
Хуфтон
21:40
Bismillah
16 Июн, 2025, 20 Зулҳижжа, 1446
Мақолалар

Ҳижома қилдирган яхшими ёки донорликми?

19.11.2024   6123   1 min.
Ҳижома қилдирган яхшими ёки донорликми?

Cавол: Савол беришдан мақсад суннатни инкор қилиш эмас. Фақат ҳозирги кунда кимлардир ҳижома, яна кимлардир донорлик қилдирадилар. Автоҳалокат ва бошқа турли касалликлар туфайли беморларга қон зарур бўлиб қолади. Шундан келиб чиқиб, ҳозирги даврда ҳижома қилдирган яхшими ёки донорликми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Сиз сўраган нарса қон олдирувчи беморнинг ҳолати ва шифокорнинг унга берган тавсиясига қараб белгиланади. Ўзи соғлом, лекин қон олдирмоқчи бўлган инсонга сиз айтган мулоҳазалар туфайли донорлик афзал ҳисобланади. Чунки бунда инсонларга ёрдам бериш, ҳаётини қутқариш каби яхшиликлар бор. Аммо мазкур донорлик беғараз бўлиши, яъни маблағ эвазига бўлмаслиги керак. Аллоҳ таоло инсонни азиз ва мукаррам этиб яратгани учун, ҳур одамни ва унинг тана аъзоларини сотиш асло мумкин эмас. “Фатҳи бобил иноя” китобида бу ҳақда бундай дейилган:

وَلاَ بيع أَجْزَاءِ آدَمِيِ لكرامته

“Инсон мукаррам бўлганлиги учун унинг аъзоларини сотиш мумкин эмас”.

Лекин қон қуйиш зарурати туғилганда холис ёрдам берувчи топилмай қолса, бемор ҳаётини сақлаб қолиш учун қон сотиб олишга рухсат берилади. 
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Шарқ матбуотида ўзбек ўғлонлари таърифи

10.06.2025   8566   1 min.
Шарқ матбуотида ўзбек ўғлонлари таърифи

Саудия Арабистони Подшоҳлигининг SPA, Қатар давлатининг QNA, Ўмон Султонлигининг ONA ахборот агентликлари, Кувайтнинг “Янгиликлар” газетаси ва "Кўрфаз", "Яқин Шарқ" каби кўплаб нашрлар “Ўзбекистон терма жамоаси қандай қилиб Осиё гигантига айланди?”, “Кападзе Жаҳон чемпионати саралашидаги муваффақиятини Ўзбекистон халқига бағишлади”, “Ўзбекистон ўз тарихида илк бор 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олди” сарлавҳали материаллар эълон қилди.


Ушбу мақолаларда халқимиз 30 йилдан кўп кутган, мамлакатимиз футболи тарихида янги саҳифа очган кун эътироф этилган. Аниқроғи, футбол бўйича Жаҳон чемпионати  Осиё қитъаси 3-саралаш босқичи 9-турида Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Бирлашган Араб Амирликлари термасига қарши ўйинда 0:0 ҳисобидаги дурангга эришиб, илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани таъкидланган.

 


Муаллифлар жаҳон чемпионатига чиқиш улкан муваффақият сифатида нафақат футболчилар, балки мураббийлар ва федерациянинг ҳам ютуғи эканига урғу берган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Шарқ матбуотида ўзбек ўғлонлари таърифи Шарқ матбуотида ўзбек ўғлонлари таърифи
Дунё янгиликлари