Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Июн, 2025   |   10 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:07
Қуёш
04:50
Пешин
12:27
Аср
17:36
Шом
19:56
Хуфтон
21:33
Bismillah
06 Июн, 2025, 10 Зулҳижжа, 1446

Камҳаракат ҳаёт тарзининг саломатликка таъсири

19.11.2024   5095   1 min.
Камҳаракат ҳаёт тарзининг саломатликка таъсири

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Биз ҳаракатсиз яшаш тарзи тўғрисида салбий маънодаги гапларни кўп эшитамиз, у ёмон кайфиятга сабаб бўлиши ёки ҳатто касалликлар ҳам қўзғатиши мумкинлиги тўғрисида айтишади. Ҳақиқатан ҳам нима учун ҳаракатсиз яшаш тарзи шунчалик зарарли?

Жисмоний ҳаракат мияда янги ҳужайралар пайдо бўлиши ва бошқа ўзгаришлар юз беришини таъминлаш билан унинг ҳолатига амалий таъсир ўтказади. Янги тадқиқодлар шуни кўрсатадики, ҳаракатсизлик бош миядаги айрим нейронларнинг деформациясига олиб келади, бу эса ўз навбатида юракка ҳам таъсир қилади.

Бундан 20 йил олдин кўпчилик олимлар қарилик бошланиши билан мия тузилиши бутунлай маҳкамланиб қолади деб ҳисоблашган. Лекин охирги неврологик тадқиқодлар натижасига кўра, бутун ҳаётимиз давомида мия ўз ҳаракатчанлигини сақлаб қолар экан. Олимлар мия ривожланиши учун айниқса жисмоний машқлар самарали бўлишини айтишмоқда.

Олимлар тахмин қилишларича симпатик асаб тизими миянинг рострал бўлимидаги нейронлар томонидан ҳаддан ташқари кўп хабар олиши натижасида тартибсиз ва хавфли муносабат билдира бошлайди.

Оддий қилиб айтганда, нейронлар симпатик асаб тизимини анча қаттиқроқ безовта қила бошлади, бу эса ўз навбатида унинг фаолият мувозанати бузилишига олиб келади. Натижада қон босими ошишини ва юрак-томир касаллигини келтириб чиқаради.

Хулоса: камҳаракатли яшаш тарзининг  жуда кўп физиологик оқибатлари бор, шу жумладан бош миянинг тузилиши ва фаолиятига ҳам таъсир етказади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кучли мўмин кучсиз мўминдан Аллоҳга севимлироқдир, лекин ҳар иккисида ҳам яхшилик бор", деганлар. 

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Бу йилги такбир ташриқ айтиш кунлари қайси кунларга тўғри келади?

30.05.2025   12756   1 min.
Бу йилги такбир ташриқ айтиш кунлари қайси кунларга тўғри келади?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد


Ўқилиши: Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд.

Маъноси: Аллоҳ буюк, Аллоҳ буюк. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ буюк, Аллоҳ буюк ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

Такбири ташриқ 5 июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 9 июнь аср намозига қадар айтилади:


5 июнь – 5 маҳал,

6 июнь – 5 маҳал,

7 июнь – 5 маҳал,

8 июнь – 5 маҳал,

9 июнь – 3 маҳал.


Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.

Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар