Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Август, 2025   |   11 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:50
Қуёш
05:22
Пешин
12:34
Аср
17:29
Шом
19:39
Хуфтон
21:04
Bismillah
05 Август, 2025, 11 Сафар, 1447

Ота насиҳати: Ким шаҳватга берилса шарманда бўлади

20.11.2024   4151   2 min.
Ота насиҳати: Ким шаҳватга берилса шарманда бўлади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Солиҳ бир киши ўз ўғлига бундай деди: Ўғлим, айтадиганларимга диққат билан қулоқ сол, зеро булар сенга дунё ва охиратингда нафи тегади. 
Ўғил деди: Айтинг отажон, жон қулоғим билан тинглайман. 

Солиҳ киши деди: Вафосиз одам ақлсиз бўлади. Ростгўйлиги йўқ одамда мардлик ҳам бўлмайди. Илмга иштиёқсиз одам билимга эга бўлмайди. Ҳаёсиз одам карамли бўлмайди. Бетавфиқ кимса ҳеч қачон тавба қилмайди. Илмдан фойдалироқ ҳазина йўқ. Ҳилмдан кўра кўпроқ фойда келтирувчи мол йўқ. Одобдан кўра юксакроқ ҳасаб йўқ. Ақлдан ишончлироқ ҳамроҳ йўқ. Ўлимдан кўра ишончлироқ далил йўқ. Гуноҳларни тарк этишдан кўра фойдалироқ эҳсон йўқ. Гуноҳлардан кўра оғирроқ юк йўқ. Тафаккурдан кўра афзалроқ ибодат йўқ. Ёлғондан кўра ёмонроқ нарса йўқ. Аҳмоқликдан кўра ортиқроқ такаббурлик йўқ. Жаҳолатдан кўра ортиқроқ фақирлик йўқ. Таъмагирликдан ортиқ хорлик йўқ. Бахилликдан қабиҳроқ ор йўқ. Қаноатдан кўра ортиқ бойлик йўқ.

Эй ўғлим, ким ҳақиқатга қарши курашса албатта мағлуб бўлади. Ким мусулмоннинг айбини очишга уринса, Аллоҳ уни шарманда қилади. Ким ўзининг фикри билан мағрурланса адашади. Ким одамлардан ўзини юқори олса хор бўлади. Ким машварат қилса надомат қилмайди. Ким уламоларнинг мажлисида ўтирса ҳурмат топади. Ким ақлсизларнинг мажлисида ўтирса таҳқирланади. Ким оз гапирса оқибати хайр бўлади. Ким ёлғончилик билан танилса ҳеч қачон унга ишонч билдирилмайди. Ким шаҳватга берилса охир-оқибат шарманда бўлади. 

Эй ўғлим, мен барча тотли нарсаларнинг мазасини татиганман. Лекин офиятдан кўра тотлироғини кўрмадим. Аччиқ нарсаларни ҳам тотиб кўрганман. Лекин одамларга муҳтож бўлиб қолишдан аччиқроғини кўрмадим. Оғир тош ва темирларни ҳам кўтариб кўрганман, лекин қарздан кўра оғирроқ юкни кўрмадим.

Эй ўғлим, яхшилар билан ошна бўл, ёмонлардан йироқ бўл. Чунки, яхшилар билан ошна бўлсанг сени қадрлашади, зулмга учрасанг сенга ёрдам беришади, гапирсанг гапингга қулоқ солишади. Аммо ёмонларга яқин юрсанг сени қадрлашмайди, омонатингга хиёнат қилишади, сирингни очиб шарманда қилишади, керак бўлмай қолганингда ташлаб кетишади.

Эй ўғлим, дин ва ахлоқда ўзингдан юқори бўлганларга боқ, молу давлатда ўзингдан қуйи бўлганларга боқ.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Бошқа мақолалар
Мақолалар

313 та ҳаётий зийнат қоидалари (1-қисм)

04.08.2025   1844   42 min.
313 та ҳаётий зийнат қоидалари (1-қисм)

313 та ҳаётий ЗИЙНАТ қоидалари

ни

УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар:

 

(1-қисм)

“ИНТИЗОМ – ҒАЛАБАНИНГ КАЛИТИ

 

КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА

ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ:

 

Z    «Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, Аллоҳ кечиримли ва раҳмлидир» (Наҳл сураси 16/18 оят).

 

 

ЖАНОБИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ

РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ

МЕҲР-МУРУВВАТ ТАРИҚАСИДА МАРҲАМАТ ҚИЛАДИЛАР:

 

¯    «Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. Улар

сиҳат-саломатлик

ва хотиржамликдир» (Имом Бухорий ривоятлари);

 

¯  «Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат билинг:

кексалигингиздан олдин ёшлигингизни,

бетоблигингиздан олдин саломатлигингизни,

фақирлигингиздан олдин бойлигингизни,

бандлигингиздан олдин бўш вақтингизни,

ўлимингиздан олдин тириклигингизни!» (Имом Ҳоким ривоятлари).

 

 

è З И Й Н А Т(безак, пардоз; безатиш):

1) Зеб, чирой бериш учун хизмат қилувчи...; безак.

2) Ҳусн, кўрк берувчи нарса; кўрк; иззат-ҳурмат.

(“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” 1/234).

 

Улуғ аждодларимиздан давом этиб келаётган дуру гавҳар ривоятлари ва ноёб ҳикматлари,

буюк ота-боболаримиздан эшитиб келинаётган тилло билан тенг панд-насиҳатлари ва бетакрор ҳикоялари,

меҳрибон ота-оналаримиздан ўрганиб келинаётган гавҳар ўгитлари ва мислсиз сўзлари,

элимиз таниган ва халқимиз тан олган устозларимиздан таълим олиб келинаётган зар тушунчалари ва бебаҳо илмлари,

жаннатмакон юртимиз – муқаддас Ватанимиз таълим масканларида таралаётган дурдан аъло фанлар ва беқиёс билимлар,

бугунги кунда ва доим керак бўладиган ҳаётий масалалар, долзарб мавзулар, қизиқарли маълумотлар ҳамда халқимиз орасида эътироф этилган мезонлар

дан

R Қуръони карим ояти карималари,

R Жаноби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак ҳадиси шарифлари,

R динимиз асослари,

R шариатимиз ҳукмлари,

R шарқона одобларимиз,

R мазҳабимиз меъёрлари,

R жамиятшунослик алоқалари,

R одамгарчилик муносабатлари,

R инсоний туйғулар,

R руҳшунослик сир-асрорлари,

R юртимиз урф-одатлари,

R ўзбекчилик қоидалари,

R маданиятимиз ахлоқлари,

R инсоний ақл ва ахлоқий нормалар,

R доно мақолларимиз,

R миллий анъаналаримиз,

R диний қадриятларимиз,

R халқимиз онг-тафаккури,

R миллатимиз менталитети,

R анъанавий фалсафаси,

R ўзбек халқининг илғор қадриятлари,

R улуғларимиз ҳикматлари,

R доно халқимиз дунёқараши,

R мусулмончилигимиз кўрсатмалари

 

а с о с    в а    н е г и з л а р и д а

 

улуғ устозларимиз – табаррук уламоларимиз кенг, чуқур ва унумли истифода этиб, кундалик ҳаётга доир ниҳоятда фойдали маслаҳат, керакли тавсия ҳамда энг муҳим одобларидан намуна шаклида батафсил тақдим этган

313 та ҳаётий ЗИЙНАТ қоидалари

ни

УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар:

 

 

Уларнинг ҳар бири

халқимизнинг асрлар давомида

кундалик ҳаётларида шаклланган

етти (7) та

1) оилавий,

2) ижтимоий,

3) маънавий,

4) илмий,

5) иқтисодий,

6) маданий,

7) психологик

мавзудаги

ЭНГ АСОСИЙ қадриятни акс эттирган ҲИКМАТЛАРИДИР !

 

1)       Кечанинг зийнати – ой.

2)       Осмоннинг зийнати – юлдуз.

3)       Кундузнинг зийнати – қуёш.

4)       Осмоннинг зийнати – булут.

5)       Қишнинг зийнати – қор.

6)       Баҳорнинг зийнати – ёмғир.

7)       Ёзнинг зийнати – мева-чева.

8)       Кузнинг зийнати – совуқ.

9)       Таомнинг зийнати – нон.

10)       Дастурхоннинг зийнати – овқат.

11)       Ширинликлар зийнати – асал.

12)       Ичимликлар зийнати – сув.

13)       Ризқнинг зийнати – қониқиш.

14)       Инсоннинг зийнати – ақл.

15)       Ақлнинг зийнати – фаросат.

16)       Беморнинг зийнати – сабр.

17)       Умрнинг зийнати – савобли ишлар.

18)       Инсонпарварликнинг зийнати – меҳр.

19)       Тўйларнинг зийнати – ёши улуғлар.

20)       Қўшничилик зийнати – таом улашишлик.

21)       Маҳалланинг зийнати – сокинлик.

22)       Хонанинг зийнати – саранжомлик.

23)       Уйнинг зийнати – озодалик.

24)       Ҳовлининг зийнати – гул.

25)       Қариндошчилик зийнати – борди-келдичилик.

26)       Қуда-андачилик зийнати – меҳр-оқибат.

27)       Эр-хотинлик зийнати – меҳр-муҳаббат.

28)       Оиланинг зийнати – ота-она.

29)       Чақалоқнинг зийнати – ўзи.

30)       Боланинг зийнати – одоб.

31)       Йигитларнинг зийнати – жасурлик.

32)       Қизларнинг зийнати – ибо-ҳаё.

33)       Аёлнинг зийнати – ожизлиги.

34)       Яхши ўғилнинг зийнати – ота-онага хизмат.

35)       Яхши қизнинг зийнати – оиласига гап юқтирмаслик.

36)       Урф-одатларнинг зийнати – давомийлик.

37)       Меҳмондўстнинг зийнати – кўнгликенглик.

38)       Муносабатнинг зийнати – ҳурмат.

39)       Камтарликнинг зийнати – оддийлик.

40)       Талабанинг зийнати – қизиқувчанлик.

41)       Ёзувнинг зийнати – бехатолиги.

42)       Дўстликнинг зийнати – содиқлик.

43)       Китобнинг зийнати – мазмуни.

44)       Кибрнинг зийнати – қабр.

45)       Ўлимнинг зийнати – жаноза.

46)       Қабристоннинг зийнати – экилган ўсимликлар.

47)       Гапнинг зийнати – қисқалик.

48)       Табрикнинг зийнати – самимийлик.

49)       Ғалабанинг зийнати – хурсандчилик.

50)       Ғолибнинг зийнати – тиришқоқлик.

51)       Либоснинг зийнати – дид.

52)       Улуғликнинг зийнати – оддийлик.

53)       Улуғларнинг зийнати – камтарлик.

54)       Болаликнинг зийнати – беғуборлик.

55)       Йўлнинг зийнати – тартиб-интизом.

56)       Тинчликнинг зийнати – хотиржамлик.

57)       Хотиржамликнинг зийнати – тинчлик.

58)       Ишхонанинг зийнати – адолатли раҳбар.

59)       Бозорнинг зийнати – мўл-кўллик.

60)       Шаҳарнинг зийнати – кўркамлик.

61)       Қишлоқнинг зийнати – табиийлик.

62)       Саройнинг зийнати – шоҳ.

63)       Суҳбатнинг зийнати – дилкашлик.

64)       Ватанпарварликнинг зийнати – фидойилик.

65)       Ишнинг зийнати – натижа.

66)       Қариликнинг зийнати – оғирлик.

67)       Катталарнинг зийнати – кичикларга иззати.

68)       Таҳоратнинг зийнати – мукаммаллик.

69)       Азоннинг зийнати – хуш овоз.

70)       Намознинг ички зийнати – ҳаммасини ўз жойига қўйишлик.

71)       Намознинг ташқи зийнати – зикр, тиловати Қуръон, дуо.

72)       Рўзанинг зийнати – сабр.

73)       Умранинг зийнати – адо этишлик.

74)       Ҳажнинг зийнати – ўзи бажаришлик.

75)       Ибодатнинг зийнати – ўз вақтида адо этишлик.

76)       Дуонинг зийнати – чин ихлос.

77)       ЗИЙНАТЛАР ЗИЙНАТИ – ОДДИЙЛИК.

78)       Одоб – мўмин-мусулмоннинг зийнати.

79)       Ота-онага эҳтиром – ақлли фарзанднинг зийнати.

80)       Катталарга ҳурмат – доно инсоннинг зийнати.

81)       Кичикларга иззат – улуғларнинг зийнати.

82)       Ширинсўзлик – муомаланинг зийнати.

83)       Камтарлик – олимнинг зийнати.

84)       Итоаткорлик – яхши ходимнинг зийнати.

85)       Дуо қилишлик – ибодатнинг зийнати.

86)       Аҳил-иноқлик – яхши оиланинг зийнати.

87)       Табассум – яхши келиннинг зийнати.

88)       Мардлик – яхши куёвнинг зийнати.

89)       Виқорлик – яхши эрнинг зийнати.

90)       Бўйсунишлик – яхши хотиннинг зийнати.

91)       Қатъийлик – яхши эркак кишининг зийнати.

92)       Ҳаё-иффат – яхши аёл кишининг зийнати.

93)       Поклик – мусулмон аёлининг зийнати.

94)       Меҳрибонлик – яхши қайнонанинг зийнати.

95)       Вазминлик – яхши қайнотанинг зийнати.

96)       Ҳалимлик – илмнинг зийнати.

97)       Хокисорлик – таълим олувчининг зийнати.

98)       Қўлиочиқлик – камбағалнинг зийнати.

99)       Шукр – неъматнинг зийнати.

100)       Хушмуомалалик – жамоатнинг зийнати.

 

(Давоми бор...)

 

Иброҳимжон домла Иномов

 

 

Ибратли ҳикоялар