Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Май, 2025   |   28 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:16
Қуёш
04:56
Пешин
12:25
Аср
17:30
Шом
19:48
Хуфтон
21:21
Bismillah
26 Май, 2025, 28 Зулқаъда, 1446
Янгиликлар

Кўчат экувчининг ҳаққига фаришталар истиғфор айтади

25.11.2024   9146   1 min.
Кўчат экувчининг ҳаққига фаришталар истиғфор айтади

Аллоҳ таоло инсониятни озодаликка, жисму иймони, уй-жойи – Ватанини пок тутишга, боғу роғлар ўстирувчи ва Ер юзини обод қилувчилардан бўлишга чақиради. 

Юқоридаги чақириққа монанд айни кунларда ЎМИ Бухоро вилояти вакили Жобир домла Элов бошчилигида вилоятимиздаги барча масжид, мадраса ва зиёратгоҳларда яшил маконларни кўпайтириш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилиб, дин пешволари томонидан ҳудудларда яшил майдонлар барпо этилмоқда.

Зеро, ҳадис шарифларда: “Албатта, фаришталар экин ёки кўчат экувчининг ҳаққига, модомики, эккан нарсаси кўкариб тураркан, истиғфор айтиб туришади”, - дейилади.

Яратган Зот бу ҳайрли ишларни бардавом ва барокатли қилсин!

Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Кўчат экувчининг ҳаққига фаришталар истиғфор айтади
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Мино ва Арафотдаги шароитлар шинам бўлишига эътибор қаратилди 

22.05.2025   7333   1 min.
Мино ва Арафотдаги шароитлар шинам бўлишига эътибор қаратилди 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, ҳаж делегацияси аъзолари ва Ишчи гуруҳи вакиллари Макка шаҳрида жойлашган Мино ва Арафот водийларида яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
 

Мино водийсида зиёратчилар учун кенг ва текис ҳудуддаги алоҳида чодирлар ажратилган. Улар гиламлар, юмшоқ ўринлар, ёстиқ-чойшаблар, махсус совуткичлар билан жиҳозланган, коммунал хизматлар билан таъминланган ва санитария-гигиена талаблари ҳам инобатга олинган.


Жорий йилдаги қулайлик шуки, делегация талабларига мувофиқ Арафот ҳудудидаги ҳар бир чодир иссиқ ўтказмайдиган замонавий сендвич панеллар билан тўлиқ ўралган ва ёруғлик учун ойналар ўрнатилди. Мазкурларда “Sofa bed” (ёстиқ ва тўшак), “Martaba” (тўшак), совуткич сингари қулайликлар ибодатларни  хотиржам адо этишга хизмат қилади.


Шунингдек, уч маҳал иссиқ овқат, мунтазам чой ва салқин ичимликлар билан таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш учун ҳам барча шароитлар ҳозирланган.
Айниқса, ҳожилар чодирларда вақтларини ғанимат билиб кўпроқ тоат-ибодатда бўлишлари учун таниқли уламоларнинг суҳбатлари, машҳур қориларнинг қироатларини етказиш мақсадида микрофон ва овоз кучайтиргичлар билан етарли даражада таъминланди.  


Таъкидлаш жоизки, мўмин-мусулмонларга янада қулай  шарт-шароит ҳозирланиб, бу йилги ҳаж мавсуми сифат, мазмун ва хизматлар жиҳатидан энг юқори даражада бўлишига ҳаракат қилинмоқда. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Мино ва Арафотдаги шароитлар шинам бўлишига эътибор қаратилди  Мино ва Арафотдаги шароитлар шинам бўлишига эътибор қаратилди  Мино ва Арафотдаги шароитлар шинам бўлишига эътибор қаратилди  Мино ва Арафотдаги шароитлар шинам бўлишига эътибор қаратилди  Мино ва Арафотдаги шароитлар шинам бўлишига эътибор қаратилди  Мино ва Арафотдаги шароитлар шинам бўлишига эътибор қаратилди  Мино ва Арафотдаги шароитлар шинам бўлишига эътибор қаратилди  Мино ва Арафотдаги шароитлар шинам бўлишига эътибор қаратилди  Мино ва Арафотдаги шароитлар шинам бўлишига эътибор қаратилди 
Ўзбекистон янгиликлари