frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Тошкентда Қоҳира университети филиали очилади

25.11.2024   38874   1 min.
Тошкентда Қоҳира университети филиали очилади

Ўзбекистон Республикасининг Қоҳирадаги элчиси Мансурбек Қиличев ҳамроҳлигидаги мамлакатимиз делегацияси аъзолари Қоҳира университети президенти доктор Муҳаммад Сами Абдул-Содиқ билан учрашди.

Мулоқот давомида талабалар билан ишлаш, академик ва тадқиқот соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш, профессор-ўқитувчилар, талабалар алмашинуви масалалари муҳокама этилди.

Ўзбекистон ва Миср ўртасида таълимнинг барча босқичлари бўйича ЖАДАЛ ривожланиб бораётган шериклик кўламини янада кенгайтириш, бу жараёнда шарқшунослик, архитектура йўналишларига алоҳида эътибор қаратиш, Қоҳира университети факультетларининг қатор муҳим мутахассисликлари бўйича магистратура бўлимида профессор-ўқитувчилар, талабалар учун жой ажратишга келишилди.

Муҳаммад Сами Абдул-Содиқ олий ўқув юрти тарихи, университет ҳузуридаги институтлар, факультетлар, ушбу таълим муассасасида ўқиётган мисрлик ва чет эллик талабалар сони ҳақида батафсил маълумот берди.

Дарвоқе, Коҳира университети “Times” нашри 2024 йил ноябрда эълон қилган рейтингда 92 мамлакат, хусусан минтақадаги 749 университет орасида 39-ўринни эгаллади.

Ўз навбатида, элчимиз Ўзбекистон олий ўқув юртлари Миср билан ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

ЎзА

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Имомлар 11 минг нафардан зиёд ўқувчига мактаб форма ва ўқув қуроллари ҳадя қилишди

26.08.2026   12236   1 min.
Имомлар 11 минг нафардан зиёд ўқувчига мактаб форма ва ўқув қуроллари ҳадя қилишди

Мустақиллигимизнинг 35 йиллик айёми ҳамда янги ўқув йили муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими томонидан юртимиз бўйлаб кенг кўламли хайрия тадбирлари ўтказилди.

Мазкур хайрли ташаббус асосида Республикамизда фаолият юритаётган 2 161 та масжид ходимлари иштирокида 11 144 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларига мактаб формалари ва ўқув қуроллари беғараз ҳадя қилинди.

Ушбу акция доирасида ажратилган кўмакнинг умумий миқдори 4 миллиард 929 миллион 995 минг сўмни ташкил этди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – ёш авлоднинг сифатли таълим олишига кўмаклашиш, уларни янги ўқув йилига муносиб тайёрлаш ҳамда қалбларида байрам қувончи улашишдир.

Истиқлол байрами арафасида амалга оширилаётган бундай хайрия тадбирлари юртимизда инсон қадри, болалар манфаатлари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганининг амалий намунаси, дейиш мумкин.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Имомлар 11 минг нафардан зиёд ўқувчига мактаб форма ва ўқув қуроллари ҳадя қилишди Имомлар 11 минг нафардан зиёд ўқувчига мактаб форма ва ўқув қуроллари ҳадя қилишди Имомлар 11 минг нафардан зиёд ўқувчига мактаб форма ва ўқув қуроллари ҳадя қилишди Имомлар 11 минг нафардан зиёд ўқувчига мактаб форма ва ўқув қуроллари ҳадя қилишди Имомлар 11 минг нафардан зиёд ўқувчига мактаб форма ва ўқув қуроллари ҳадя қилишди
Янгиликлар