Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Феврал, 2025   |   13 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:02
Қуёш
07:22
Пешин
12:42
Аср
16:11
Шом
17:56
Хуфтон
19:10
Bismillah
12 Феврал, 2025, 13 Шаъбон, 1446
Янгиликлар

Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди

26.11.2024   10194   2 min.
Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди

2024 йил 26 ноябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида амалий тадбирлар ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассислари, Тошкент вилояти вакиллиги ходимлари, туман ва шаҳарларнинг бош имом-хатиблари,  Янгийўл тумани имом-хатиблари, отинойилари, шунингдек, “Ҳаж – 2024” зиёратчилари ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этди. 

Йиғилишда имом-хатиб ҳамда отинойилар “Ҳаж – 2024” зиёратчиларини маънавий-маърифий тадбирларга фаол жалб этиш, масжидни бошқариш, фаолияти ҳамда ҳужжат юритиш ишларини яқиндан ўрганиш, пешин намозларида долзарб мавзуда маъруза қилиш каби масалалар муҳокама қилиниб, Ишчи гуруҳ тузилди. 

 

Кун давомида Ишчи гуруҳ аъзолари Янгийўл шаҳрининг 2 та масжиди ҳамда 22 та маҳалласига бириктирилди. Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари оилаларга кириб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирлари олиб бордилар.

Тарғибот тадбири давомида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалий тарғиб қилинди. Хусусан, Янгийўл туманидаги “Хонтўра ҳожи” жоме масжиди ҳудудида 100 туп мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, “Эзгулик боғи” номли мўжаз боғ яратилди.


Зайниддин домла Эшонқулов кўчат экишда қатнашган имом-хатиблар ва маҳаллий аҳолисига юртимизда экологик барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшишнинг аҳамияти ҳақида сўзлаш баробарида мазкур боғ айтилган сўзнинг амалий ифодаси бўлганини шаръий далил ва ҳаётий мисоллар билан тушунтириб, барчани бундай эзгу ишларга ҳисса қўшишга чақирди.


Тадбир сўнгида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, Янгийўл тумани масжидлардаги камчиликларни бартараф этиш, имом-хатибларнинг маънавий-маърифий ҳамда масжид бошқарувидаги фаолиятида кузатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди. 


Тошкент вилояти имом-хатиблари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган Ишчи гуруҳ фаолияти 2024 йилнинг 12 декабрь куни Чиноз туманида ўтказилиши режалаштирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди Янгийўлдаги масжид ҳовлисига 100 туп мевали дарахт кўчати экилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Жигарни қуритадиган ичимлик

7.02.2025   6769   1 min.
Жигарни қуритадиган ичимлик

Сўнгги пайтларда ёшлар орасида энергетик ичимликлар ичиш одат тусига кирди. Шифокорлар тетиклаштирувчи бундай ичимлик­ларни соғлик учун жуда хавфли эканини таъ­кидлашмоқда.

Энергетик ичимликлар 1960 йили Япо­нияда тиббиётда дори воситаси сифатида кашф қилинган. Дастлаб инсон саломатлиги учун зарарсиз деб ҳисобланган ичимлик аста-секин оммалашиб, тижоратга айланиб кетди. Сўнгра унинг таркибига бир қанча кимёвий моддалар қўшилди.

2014 йилга келиб Жаҳон соғлиқни сақ­лаш ташкилоти дунёда вояга етмаган ўс­мирларнинг энергетик ичимликни кўп ис­теъмол қилиши хавфли эканини эълон қилди. Шу сабабдан кўп мамлакатларда бу ичимликка тақиқ қўйилди.

Саломатлик учун асо­сий хавфлар шакар ва ко­феин миқдорининг юқори­лигидир. Энергетик­ларда эса, кофеин 100 ml учун 30–50 mg бўлади. Баъзиларида 100 mgгача ошиши мумкин. Бу оддий қаҳва (12 mg)дан 8 баравар кўп. Энергетик ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш тушкунликка тушиш эҳтимолини оширади.

“Энергетик ичимликларни мунтазам ра­вишда истеъмол қилиш юрак хуружини оширади, асаб тизимини сусайтиради ва гиёҳвандликка олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, қон босимини кўтариш хавфи бор. Масалан, битта идишдаги энергетик ичимликда 27 чой қошиқ шакар бор. Агар сиз бу ичимликларни ичсангиз, келажакда қандли диабет ва бошқа оғир касалликларга дуч келишингиз муқаррар”, дейди мутахассислар.

Айрим ишлаб чиқарувчилар бу ичимликларга ҳайвонлар аминокислоталарига ўхшаш бўлган таурин моддасини қўшади. Бу модда юрак мушакларининг ишлаш жараёнини тезлаштиради.

Энергетик ичимликлар таркибида шакар миқдори меъёридан анча юқори. Шу боис бир шиша энергетик ичимлик ичган киши жигари қаттиқ зўриқади. Энергетик ичимликларни мунтазам ичиш жигар қу­ришига олиб келади.