Cавол: Аёллар намозда тирсакларини ерга қўядими ёки ердан кўтариб турадими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аёллар саждада икки тирсагини ерга тўшаб туради. Бу ҳақда Аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:
فَأَمَّا الْمَرْأَةُ فَيَنْبَغِي أَنْ تَفْتَرِشَ ذِرَاعَيْهَا وَتَنْخَفِضُ وَلَا تَنْتَصِبَ كَانْتِصَابِ الرَّجُلِ وَتَلْزَقُ بَطْنَهَا بِفَخِذَيْهَا لِأَنَّ ذَلِكَ أَسْتَرُ لَهَا
“Аёл (саждада) икки тирсагини ерга тўшаб туриши лозим. Саждада ерга яқин бўлади. Эркаклар каби (қорнини ердан) кўтармайди. Қорнини сонига ёпиштиради. Бу ҳолат уни яхшироқ тўсади” (“Бадоиус-саноиъ” китоби).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси томонидан тайёрланган юқоридаги роликда "Маҳалла еттилиги" таркибининг вазифалари ҳақида маълумот берилган.
"Еттилик" қуйидагилардан таркиб топган: маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, солиқ ходими ҳамда ижтимоий ходим.