Cавол: Одамлар ўртасида доим совға-салом алмашиш бўлиб туради. Баъзи одамлар турли сабабларга кўра берган совғаларини қайтариб олишади, шу иш тўғрими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Берган ҳадясини қайтариб олиш ҳадя олганнинг розилиги билан жоиз бўлади. Лекин ҳадясини қайтариб олувчи гуноҳкор бўлади. Чунки ҳадиси шарифда берган ҳадясини қайтариб олиш, ит ўзининг қайт қилган нарсасини қайтариб олишига ўхшатилган. Энди ҳадя олувчи норози бўлса, ҳадяни қайтариб олиш ўзганинг мулкини ноҳақ олишдир ва бу асло жоиз эмас.
Бу ҳақда “Мухтасарул Қудурий” китобида бундай дейилган:
وإذا وهب هبة لأجنبي فله الرجوع فيها إلا أن يعوضه عنها أو تزيد زيادة متصلة أو يموت أحد المتعاقدين أو تخرج الهبة من ملك الموهوب له وإن وهب هبة لذي رحم محرم منه فلا رجوع فيها وكذلك ما وهب أحد الزوجين لآخر
“Бегона кишига ҳадя қилса, ундан қайтиши жоиз (лекин макруҳ бўлади), қуйидаги ҳолатларда эса ҳадяни қайтариб олиш дуруст эмас:
- Ҳадя эвазига бирор нарса олган бўлса;
- Ҳадя қилинган нарсага ажратиб бўлмайдиган зиёдалик қўшилган бўлса;
- Ҳадя берувчи ёки олувчидан бири вафот этган бўлса;
- Ҳадя қилинган нарса уни олган кишининг мулкидан чиқиб кетган бўлса;
- Маҳрам қариндошига ҳадя қилган бўлса;
- Эр-хотин ўртасидаги ҳадяларда ҳам, ундан қайтиш йўқ”.
Демак, ушбу олтита ҳолатда ҳеч ҳам ҳадяни қайтариб олиб бўлмайди.
Шуни таъкидлаш керакки, кўп ўринларда садақа қилиш ҳадянинг ҳукмида бўлади. Масалан садақа ҳам қабз (қўлга олиш) билан охирига етади. Лекин фарқли томони, садақадани ҳеч қачон қайтариб олиш жоиз эмас.
Бойга берилган садақа ҳадя деб ҳисобланади, камбағалга берилган ҳадя эса садақа бўлади. Камбағал кишига берилган совға ва ҳадяларни қайтариб олиб бўлмайди. Ҳатто камбағалга майда пул деб ўйлаб адашиб, қиймати катта пулни бериб қўйса ҳам уни қайтариб олмайди.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
16 май куни “Ҳаж – 2025” мавсумининг илк гуруҳ зиёратчилари Маккаи мукаррамага замонавий автобусларда етиб келди. Уларни Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутасаддилари, мамлакатимизнинг Саудиядаги Атташеси ва ишчи гуруҳи томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди.
Ҳамюртларимиз муҳташам “Al-Ayam Elite” ва "Romance room" меҳмонхоналарига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар, гуллар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди.
Мана шундай илтифотлардан кўнгиллари кўтарилган юртдошларимиз Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтиб, уларга бўлган катта эътиборни нафақат мамлакатимизда, балки олис Макка шаҳрида ҳам чин дилдан ҳис этишди.
Замонавий меҳмонхонада хоналари тайин бўлган зиёратчиларимиз бу ерга диёримиздан уларга хизмат кўрсатиш учун бирмунча олдинроқ етиб келиб, моҳир ошпазларимиз пиширган лаззатли таомларидан баҳраманд бўлдилар.
Таматтуъ ҳажини ният қилган зиёратчиларимиз умра амалини адо этмоқдалар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати