Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Январ, 2025   |   8 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:49
Пешин
12:35
Аср
15:30
Шом
17:14
Хуфтон
18:33
Bismillah
08 Январ, 2025, 8 Ражаб, 1446
Мақолалар

Бу гуноҳнинг жазоси бу дунёда тезда берилади

2.12.2024   2539   2 min.
Бу гуноҳнинг жазоси бу дунёда тезда берилади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي قَزْعَةَ، عَنْ رَجُلٍ قَالَ: نَزَلْنَا فِي بَعْضِ الطَّرِيقِ، فَسَمِعْنَا نَهِيقَ حِمَارٍ مِنَ اللَّيْلِ، فَسَأَلْنَا عَنْهُ، فَقَالُوا: كَانَ هَذَا رَجُلًا عِنْدَنَا، وَكَانَتْ لَهُ أُمٌّ، فَكَانَتْ إِذَا قَالَتْ لَهُ شَيْئًا قَالَ لَهَا: انْهَقِي نَهِيقَكِ! فَلَمَّا مَاتَ سَمِعْنَا نَهِيقَهُ مِنَ الْقَبْرِ.

Абу Қазъа бир одамдан ривоят қилади: «Йўлда бир ерга тушдик ва кечаси эшакнинг ҳанграшини эшитдик. Бу ҳақда сўраган эдик, бизга: «Бу бизнинг ичимиздаги одам эди. Унинг онаси бор эди. У боласига бир нарса айтса, у: «Эшакка ўхшаб ҳанграйверма», дерди. У ўлганидан кейин қабридан эшакнинг ҳанграшини эшитдик», деди».

Шарҳ: Бола онасига беҳурматлик қилгани учун унинг назаридан қолди ва Аллоҳ таоло уни шундай жазолади. Мана, энди қабрида эшакка ўхшаб ҳанграб ётибди. Бу жуда даҳшатли нарса, Аллоҳнинг Ўзи сақласин.

Мазкур нобакор фарзанднинг онасига қилган оқлиги жазоси қиёматга қолмай, бу дунёнинг ўзида бошқаларнинг қулоғига эшитилиб турадиган эшакнинг ҳанграши тарзида юзага чиқди.

Имом Ҳоким келтирган ривоятда айтилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло барча гуноҳлардан истаганини қиёмат кунига қолдиради. Фақатгина ота-онага оқ бўлиш ундай эмас. Аллоҳ унинг (бу гуноҳнинг) соҳибига жазони бу дунёда, вафотидан олдин тезлатиб беради», дедилар».

Уламоларимиз ота-онасига оқ бўлган фарзандга ҳолатга қараб таъзир жазоси белгиланишини таъкидлаганлар. Мисол учун, фарзанд ота-онасини ёки улардан бирини сўкса ёки урса, улар унга таъзир беришлари мумкин ёхуд масъулларга арз қилиб, таъзир берилишини талаб қилишлари мумкин.

Бундай пайтда маҳкама қамоқ, уриш ёки шунга ўхшаган таъзир жазолари ҳақида ҳукм чиқариши мумкин бўлади.

«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 1-жуз.

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Малакаси оширилган педагог-ўқитувчиларга сертификат берилди

8.01.2025   1718   1 min.
Малакаси оширилган педагог-ўқитувчиларга сертификат берилди

Шу йил 3-7 январь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг 237 нафар педагог-ўқитувчилари учун қисқа муддатли малака ошириш ўқувлари ташкил этилди.


Ўқув-машғулотлари махсус режа ва дарс жадвали асосида бўлиб ўтди. Дарслар замонавий ахборот технологиялари ва интерфаол услублар ёрдамида ўтилди. Унга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳудудий бошқармалари, юртимиздаги етакчи олий таълим муассасаларидан маърузачилар таклиф қилинди. 


Малака ошириш давомида педагог-ўқитувчиларнинг давлат ва дин муносабатлари, ўқув жараёнида педагогик технологиялардан унумли фойдаланишда билим ва кўникмаларини юксалтириш, талабалар орасида мутаассиблик ва радикаллашувнинг олдини олиш, таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича масъулиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 


Мазкур ўқув-машғулотларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга сертификатлар тақдим этилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Малакаси оширилган педагог-ўқитувчиларга сертификат берилди Малакаси оширилган педагог-ўқитувчиларга сертификат берилди Малакаси оширилган педагог-ўқитувчиларга сертификат берилди Малакаси оширилган педагог-ўқитувчиларга сертификат берилди Малакаси оширилган педагог-ўқитувчиларга сертификат берилди Малакаси оширилган педагог-ўқитувчиларга сертификат берилди