Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Май, 2025   |   20 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:25
Қуёш
05:02
Пешин
12:24
Аср
17:26
Шом
19:41
Хуфтон
21:11
Bismillah
18 Май, 2025, 20 Зулқаъда, 1446

Дажжол машриқдан чиқади, унга кўп одамлар эргашади

02.12.2024   4389   2 min.
Дажжол машриқдан чиқади, унга кўп одамлар эргашади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَتْبَعُ الدَّجَّالَ مِنْ يَهُودِ أَصْبَهَانَ سَبْعُونَ أَلْفًا عَلَيْهِمُ الطَّيَالِسَةُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Асбаҳоннинг тайласон кийган яҳудийларидан етмиш минг киши Дажжолга эргашиб кетади», дедилар (Муслим ривоят қилган).

Шарҳ: Асбаҳон – машҳур шаҳар. Тайласон ‒ бошнинг устидан елка билан қўшиб ташлаб олинадиган ёпинчиқ.

عَنْ أَبِي بَكْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الدَّجَّالُ يَخْرُجُ مِنْ أَرْضٍ بِالْمَشْرِقِ يُقَالُ لَهَا: خُرَاسَانُ يَتْبَعُهُ أَقْوَامٌ كَأَنَّ وُجُوهَهُمُ الْمَجَانُّ الْمُطْرَقَةُ».

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Дажжол машриқдаги Хуросон деган жойдан чиқади. Унга юзи тери қалқонга ўхшаган кўп қавмлар эргашади», дедилар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «تَخْرُجُ مِنْ خُرَاسَانَ رَايَاتٌ سُودٌ لَا يَرُدُّهَا شَيْءٌ حَتَّى تُنْصَبَ بِإِيلِيَاءَ». رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хуросондан қора байроқлар чиқади. Ўша байроқлар Илияга тикилмагунича уларни ҳеч нарса қайтармайди», дедилар (Иккисини Термизий ривоят қилган).

Шарҳ: Булар Дажжолнинг байроқлари бўлади.

عَنْ أُمِّ شَرِيكٍ  عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَيَفِرَّنَّ النَّاسُ مِنَ الدَّجَّالِ فِي الْجِبَالِ»، قَالَتْ أُمُّ شَرِيكٍ: يَا رَسُولَ اللهِ، فَأَيْنَ الْعَرَبُ يَوْمَئِذٍ؟ قَالَ: «هُمْ قَلِيلٌ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Умму Шарийк розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар Дажжолдан тоққа қочадилар», дедилар. «Ё Аллоҳнинг Расули, ўша кунда араблар қаерда бўлади?» деган эдим, «Улар озчилик бўлади», дедилар (Муслим ва Термизий ривоят қилганлар).

«Фитналар ва Қиёмат аломатлари» китобидан

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Жаннатдан уй

18.05.2025   462   1 min.
Жаннатдан уй

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман", дедилар.

Мақолалар