Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Июн, 2025   |   9 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:08
Қуёш
04:51
Пешин
12:27
Аср
17:35
Шом
19:56
Хуфтон
21:32
Bismillah
05 Июн, 2025, 9 Зулҳижжа, 1446

Жумодус соний ойларида юз берган тарихий воқеалар

03.12.2024   4584   1 min.
Жумодус соний ойларида юз берган тарихий воқеалар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Жумодус соний - луғатда "кейинги-иккинчи совуқ" маъносида. Ҳижрий-қамарий тақвимга кўра йилнинг олтинчи ойи шу номни олган. Бу ой "жумодул-охир" ҳам дейилади.

Ҳижрий 2 йил, жумодус соний ойи (мил. 623 йил декабрь)

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир 150-200 муҳожир билан Қурайшнинг Маккадан Шомга йўл олган карвонига қарши ғазотга отландилар. Зул Ушайра деган жойга етганларида карвон бир неча кун олдин ўтиб кетгани маълум бўлди. Бу Ислом тарихида «Зул ушайра» ғазоти деб аталади;

– ушбу ғазотда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Мудлиж қабиласи билан урушмаслик ҳақида битим туздилар.

Ҳижрий 3 йил, жумодус соний ойи (мил. 624 йил ноябрь-декабрь)

– Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.

Ҳижрий 6 йил, жумодус соний ойи (мил. 627 йил октябрь-ноябрь)

– Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.

Ҳижрий 7 йил, жумодус соний ойи (мил. 628 йил октябрь)

– Ҳисмо сарияси бўлди.

Ҳижрий 8 йил, жумодус соний ойи (мил. 629 йил сентябрь-октябрь)

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу бошчилигида 300 кишилик сарияни Қуро водийи ортидаги Зотус Салосил диёрига юбориб, уларнинг кетидан Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу бошчилигида 200 кишилик мадад кучларини жўнатдилар.

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ғафлатда қолманг! Эртага арафа куни

26.06.2023   1668   1 min.
Ғафлатда қолманг! Эртага арафа куни
  1. Энг яхши дуо арафа кунидаги дуо. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган сўзнинг энг яхшиси — Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайˋин қодийрдир.

Маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир.

 

  1. Арафа куни одамлар дўзахдан озод бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Арафа куни Аллоҳ бандаларни дўзахдан кўп озод қилганчалик бошқа бирор кун йўқ!” (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳим! Бизларни, ота-оналаримизни, фарзандларимизни, аёлларимизни, дўстларимизни ва барча мўмин-мусулмонларни жаҳаннам оловидан асра!

 

  1. Арафа кунининг бомдод намозидан бошлаб такбир айтилади. “Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд”.

 

  1. Арафа куни тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги йиллардаги гуноҳларга каффорат бўлади деб Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар