Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Апрел, 2025   |   21 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:13
Қуёш
05:37
Пешин
12:27
Аср
17:09
Шом
19:10
Хуфтон
20:30
Bismillah
19 Апрел, 2025, 21 Шаввол, 1446

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас

04.12.2024   3820   1 min.
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас

Ёрдамга муҳтожларга кўмаклашиш, меҳр ва мурувват кўрсатиш азалий қадриятларимиздан бири саналади. Зеро, давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламини кучли ҳимоя қилиш лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилишида ҳам катта маъно мужассам.

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов шаҳримизнинг бир қатор имом-хатиблари билан биргаликда Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюрдилар.

Шифо масканида даволанаётган бемор болажонлардан ҳол-аҳвол сўраб, самимий суҳбатлашиб, уларнинг кўнглигига илиқлик олиб кирдилар.

Ҳомийларни жалб қилган ҳолда марказга ногиронлик аравачалари ва яна бир қанча зарур бўлган тиббий асбоб-ускуналар ҳадя қилинди. 

Шунингдек, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби  Олмазор туманидаги 36-сонли жисмоний имконияти чекланган болалар уйига ташриф буюрди.

Мурғак қалб эгалари билан самимий мулоқот қилиб, уларга кийим-кечаклар, ширинликлар ва турли ҳил совға-саломлар улашдилар.

Болажонларнинг қалбига қувонч киргани уларнинг шундоққина юз-кўзларидан сезилиб турарди. Зотан, дунёда бола қувончидан кўра беғубор шодлик бўлмаса керак. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент шаҳар вакиллиги

Матбуот хизмати

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас
Бошқа мақолалар

Бомдод намозининг фойдалари

18.04.2025   9130   2 min.
Бомдод намозининг фойдалари

Бомдод намози савоби кўп ва аҳамияти катта намоздир. Баъзиларда “Нега Аллоҳ таоло бандалари бомдод намозини адо этиши учун бу пайтни, яъни уйқу пайтини ихтиёр қилди?” деган савол пайдо бўлиши мумкин.

Инсон бирор мукофотга эришганда ёки бирор воқеадан хурсанд бўлганда, гўзал манзарани кўрганда, миясида дофамин деган секреция, гармон ишлаб чиқарилади.

Хўш, дофамин нима? Бу – роҳатланиш ва завқланиш учун жавобгар нейромедиатор (нервларга сигнал узатувчи восита). Биз учун ёқимли бирор ҳодиса рўй берган пайтда миямизда дофамин ишлаб чиқарилади. Кечасидаги уйқу миянинг бу моддани камроқ ишлаб чиқаришига ёрдам беради. Шунда мия кундузи бу моддани кўпроқ ишлаб чиқаришига имкон қилинган бўлади. Қуёш чиқишидан олдин уйқудан туриш дофаминнинг кўп миқдорда ишлаб чиқарилишига ёрдам беради. Мана шунда мия ўз вазифасини юксак лаёқат билан бажаради. Натижада, инсон хушкайфият, хурсанд ҳолда бўлади.

Дофамин мия ҳужайралари орасида гармон, асаблараро узатгичи вазифасини бажаради. Бу модда кўпайгани сари мия энг яхши ҳолатда, инсон эса бағри дили очилган, ёқимли туйғулар оғушида бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда бундан бир минг тўрт юз йил олдин айтганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан бундай ривоят бор: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Шайтон сизлардан бирингиз ухлаб ётган пайтида гарданига учта тугун тугади. У ҳар бир тугунга ура туриб: «Ҳали тун узоқ, ухлайвер», дейди. Агар (банда) уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, битта тугун ечилади. Агар таҳорат қилса, иккинчи тугун ечилади. Агар намоз ўқиса, учинчи тугун ҳам ечилади ҳамда у тетик ва хушҳол бўлиб қолади. Акс ҳолда ланж ва танбал инсонга айланади» (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Ҳадисдаги “Акс ҳолда ланж ва танбал инсонга айланади” деган жумла ҳозирги замон илмининг хулосасидир. Қуёш чиқишидан олдин уйқудан туриш кишини нафсий, руҳий хотиржамликка олиб боради.

Эй мўмин биродарим! Энди бомдод намозига уйғониб, танангизда тетиклик, қалбингизда хотиржамлик, кайфиятингизда кўтаринкилик, бутун жисмингизда хушҳолликни ва энг муҳими, Аллоҳнинг фарзини адо этиб, улкан савобларни қўлга киритинг.