Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Феврал, 2025   |   13 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:02
Қуёш
07:22
Пешин
12:42
Аср
16:11
Шом
17:56
Хуфтон
19:10
Bismillah
12 Феврал, 2025, 13 Шаъбон, 1446
Мақолалар

Аллоҳдан сенга шифо беришини сўрайман

4.12.2024   4066   1 min.
Аллоҳдан сенга шифо беришини сўрайман

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган жуда осон ва қисқа бир дуо бор. У зот қуйидаги дуонинг улкан фойдасини ҳам айтганлар:

أَسْأَلُ اللهَ الْعَظِيمَ رَبَّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ أَنْ يَشْفِيَكَ

«Улуғ арш Эгаси бўлган буюк Аллох таолодан сенга шифо беришини сўрайман» (Имом Абу Довуд ривояти).

Ҳадиси шарифда келадики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мусулмон бемор биродарини зиёрат қилиб, етти марта ушбу дуони ўқиса, агар ўша беморнинг ажали етмаган бўлса, албатта, бу дуо баракотидан Аллоҳ таоло унга шифо беради. Лекин ажали етган бўлса, уни ҳеч ким қайтара олмайди», деганлар (Имом Термизий ривояти).

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Иймон келтирганларга нажот берилади

7.02.2025   13124   1 min.
Иймон келтирганларга нажот берилади

فَلَمَّا جَاءَ أَمْرُنَا نَجَّيْنَا صَالِحًا وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ بِرَحْمَةٍ مِّنَّا

Амримиз келган пайтда раҳматимиз ила Солиҳга ва у билан бирга иймон келтирганларга нажот бердик (Ҳуд сураси, 66-оят).

“Раҳматимиз ила” деган жойини тааммул қилинг.

Зиқлик кетидан хурсандчилик келдими, демак Аллоҳнинг раҳмати билан.

Беморлик кетидан шифоси келдими, дори ё шифокор эмас, Аллоҳнинг раҳмати билан бўлибди.

Ишсизлик кетидан жўяли иш чиқдими, диплом ё тажрибангиздан эмас, балки Аллоҳнинг раҳмати билан экан.

Умидингиз узилганда фарзандли бўлдингизми, зўр шифохонадан эмас, Аллоҳнинг раҳматидандир.

 

Бу дунё сабаблари Аллоҳ изн бермаса, ҳеч нарсага ярамайди.

Кўриб турибмизку, минглаб касаллар даволанса ҳам тузалмаяпти.

Қанча олий маълумотлилар ишсизликдан азият чекяпти.

Оила ҳаммада бор, лекин фарзанд...

Ҳузурингиздаги барча неъматнинг муаллифи Аллоҳдир. Шундай экан фазл қилган Зотнинг фазлини эътироф этинг.


Шарқовий. Қурондан мактублар”.