Шу йил 7-11 декабрь кунлари Миср давлатида "31-халқаро Қуръон мусобақаси" бўлиб ўтади.
Мазкур мусобақада Тошкент шаҳар Мирзо Ууғбек тумани "Олтинтепа" жоме масжиди имом ноиби Олимжонов Ҳабибуллоҳ қори Қуръон мусобақасида қатнашади. Вакилимиз эртага Миср шаҳрига жўнаб кетади.
Шу муносабат билан Ҳабибуллоҳ қори бугун 4 декабрь куни "Қуръон ва тажвидни ўргатиш" бўлимига келиб, бўлим мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдумдан керакли кўрсатма ва хайрли дуоларни олди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Cавол: Коллежда ўқиб юрган вақтларимда баъзан автобусдан йўлкирани бермасдан тушиб кетардим. Бу ишнинг оғир гуноҳ эканини англаб етдим. Буни қандай тўғриласам бўлади? Тахминий ҳисоблаб, садақа қилсам бўладими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Сиз бу ишингиз учун аввало истиғфор айтиб, тавба қиласиз. Тўламаган йўлкираларингизни тахминий ҳисоблайсиз ҳамда ўзингиз фойдаланган автобуслар бошқармасидан йўлкиралар тўланадиган ҳисоб рақамлари бўлса, қарзларингизни шунга ўтказиб қўясиз ва шу билан зиммангиздаги юкдан қутиласиз, иншааллоҳ. Агар уларда бундай имконият бўлмаса, садақа қилиб юборасиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.