Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Май, 2025   |   15 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:32
Қуёш
05:06
Пешин
12:24
Аср
17:23
Шом
19:36
Хуфтон
21:04
Bismillah
13 Май, 2025, 15 Зулқаъда, 1446

Одамлардан саломат бўлишнинг йўли қандай?

06.12.2024   5366   1 min.
Одамлардан саломат бўлишнинг йўли қандай?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳар қанча уринманг одамларнинг тилидан омон қолиш мумкин эмас. Шунинг учун уларга эътибор берманг, Аллоҳ билан машғул бўлишда давом этинг.

Имом Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳдан сўралди:
"Одамлар сизнинг мажлисингизга сўзларингиздаги камчиликларни топишга ва сизга қарши ишлатиш учун келишади. Бу ҳақда нима дейсиз?".
Шунда у зот бундай жавоб бердилар:
"Хотиржам бўлинг, мен нафсимни Аллоҳга яқин бўлишига умидлантирдим, у умид қилди. Жаннатга киришига умидлантирдим, умид қилди. Ҳур қизларга умидлантирдим, умид қилди. Лекин одамлардан омон қолишга ҳар қанча умидлантирмай, лекин бунга йўл тополмадим. Одамлар ўз Яратганларидан рози бўлмаганларини кўриб, улар ўзлари каби махлуқдан ҳечам рози бўлмасликларини англадим".

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
"Одамлардан саломат бўлишнинг йўли қандай?".
Имом жавоб берди: "Уларга берасан, лекин улардан олмайсан. Сенга озор берсаларда, сен уларга озор бермайсан. Уларнинг ҳожатларини чиқарасан, лекин улардан ҳожатингни сўрамайсан". 
Одамлар "Бу жуда қийин иш, эй имом" дейишди.
"Унда саломат бўлмайсиз", деди имом (Сияру аълом ан-нубало).

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Бошқа мақолалар

Аллоҳнинг меҳрибонлиги

07.05.2025   7955   1 min.
Аллоҳнинг меҳрибонлиги

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким бир яхшиликни кўнгилга тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга тўлиқ бир яхшилик деб ёзади. Агар шуни кўнгилга тугиб, кейин уни қилса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга ўнта яхшиликдан етти юз бараваргача қилиб, ундан ҳам бир неча баравар кўп қилиб ёзади. Ким бир ёмонликни кўнгилга тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга тўлиқ бир яхшилик деб ёзади. Агар шуни кўнгилга тугиб, кейин уни қилса, Аллоҳ буни унга биргина ёмонлик деб ёзади" (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).