Жорий йилнинг 5 декабрь куни Андижон давлат университетида "Маърифат улашиб" лойиҳаси доирасида вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд дома Алимов бошчилигида вилоятдаги барча имом хатиблар, отинойилар, ҳожилар, маҳалла фаоллари ҳамда маънавият тарғиботчилари иштирокида “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида “Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Дастур аввалида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради ва иштирокчиларга мавзуга оид ижтимоий видеоролик намойиш этилди. Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари кириш сўзи билан очиб берди. Кейинги навбатларда маърузачиларнинг кун тартибидаги маърузалари тингланди.
Тадбир якунида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, муҳим воқеалар ҳамда “Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирларида фаол иштирок этаётган бир гуруҳ соҳа вакиллари тақдирланди.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни эрталабки намоздан олдин:
أَسْتَغْفِرُاللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
"Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар (Ибн Сунний ривоятлари).
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатига эга бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унга истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан.