Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Июн, 2025   |   22 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:49
Пешин
12:29
Аср
17:40
Шом
20:02
Хуфтон
21:41
Bismillah
18 Июн, 2025, 22 Зулҳижжа, 1446

“Маърифат карвони” илмий-ма’рифий ва маданий тарғибот тадбири бўлиб ўтди 

06.12.2024   23273   1 min.
“Маърифат карвони” илмий-ма’рифий ва маданий тарғибот тадбири бўлиб ўтди 

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Андижон давлат университетида "Маърифат улашиб" лойиҳаси доирасида  вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд дома Алимов бошчилигида вилоятдаги барча имом хатиблар, отинойилар, ҳожилар, маҳалла фаоллари ҳамда маънавият тарғиботчилари иштирокида “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида “Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Дастур аввалида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради ва иштирокчиларга мавзуга оид ижтимоий видеоролик намойиш этилди. Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари кириш сўзи билан очиб берди. Кейинги навбатларда маърузачиларнинг кун тартибидаги маърузалари тингланди.

Тадбир якунида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, муҳим воқеалар ҳамда “Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирларида фаол иштирок этаётган бир гуруҳ соҳа вакиллари тақдирланди.

Манба

“Маърифат карвони” илмий-ма’рифий ва маданий тарғибот тадбири бўлиб ўтди  “Маърифат карвони” илмий-ма’рифий ва маданий тарғибот тадбири бўлиб ўтди  “Маърифат карвони” илмий-ма’рифий ва маданий тарғибот тадбири бўлиб ўтди  “Маърифат карвони” илмий-ма’рифий ва маданий тарғибот тадбири бўлиб ўтди  “Маърифат карвони” илмий-ма’рифий ва маданий тарғибот тадбири бўлиб ўтди  “Маърифат карвони” илмий-ма’рифий ва маданий тарғибот тадбири бўлиб ўтди  “Маърифат карвони” илмий-ма’рифий ва маданий тарғибот тадбири бўлиб ўтди  “Маърифат карвони” илмий-ма’рифий ва маданий тарғибот тадбири бўлиб ўтди 
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Осойишталик сири

17.06.2025   3544   1 min.
Осойишталик сири

Эр-хотин тез-тез уришиб қолаверди. Шунда аёли эрига: 
 

– Дадаси, қўшниларимиз бирор марта уришганини эшитмадим. Биз эса тез-тез жанжаллашиб қоляпмиз. Қарши бўлмасангиз, қўшни аёлдан бунинг сирини билиб келаман, – деди. 
 

Эри рози бўлди. Аёл қўшни аёл билан суҳбатлашгани чиқиб, ундан  оилада осойишталикни сақлаш сири ҳақида сўради. 
 

Бу пайтда қўшни аёл ошхонада овқат қилаётган, унинг эри эса столда бир нималарни ёзиб ўтирганди. Шунда бирдан телефон жиринглади. Эри телефон олдига борар экан, бехос стол устида турган вазани туртиб юборди. Ваза ерга тушиб, синди. Бу ҳолни кўрган аёли дарров келиб вазани синиқларини тера бошлади. Эри аёлига айбдорона қараб, узр сўради. Аёли эса: “Аслида мен сиздан узр сўрайман. Чунки вазани стол устига – ноқулай жойга қўйган эканман”, деди.


Бу ҳолни кузатган қўшни аёл уйига қайтиб келди ва нималар кўрганини айтиб берди. Сўзи якунида: “Оддий бир ишда улар иккаласи ҳам ўзини айбдор ҳисобларкан. Биз эса ҳар ишда ўзимизни ҳақ, деймиз. Жанжалимиз сабаби шундан экан”, деди.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман» (Имом Абу Довуд ривояти). 
 

Мана, осойишталик сири нимада экан! 

Акбаршоҳ Расулов

 

Ибратли ҳикоялар