Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Июн, 2025   |   13 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:05
Қуёш
04:50
Пешин
12:27
Аср
17:37
Шом
19:58
Хуфтон
21:36
Bismillah
09 Июн, 2025, 13 Зулҳижжа, 1446

Зинонинг турлари

10.12.2024   3822   1 min.
Зинонинг турлари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилдилар:

فَالْعَيْنَانِ تَزْنِيَانِ وَزِنَاهُمَا النَّظَرُ وَالْيَدَانِ تَزْنِيَانِ وَزِنَاهُمَا الْبَطْسُ وَالرِّجْلَانِ تَزْنِيَانِ وَزِنَاهُمَا الْمَشْيُ وَالْفَمُ يَزْنِي وَزِنَاهُ الْقُبْلَةُ وَالْقَلْبُ يَهُم أَوْ يَتَمَنَّى وَيُصَدِّقُ ذَلِكَ الْفَرْجُ أَوْ يُكَذِّبُهُ

«Кўзлар зино қилади, уларнинг зиноси қарашдир. Қўллар зино қилади, уларнинг зиноси ушлашдир. Оёқлар зино қилади, уларнинг зиноси юриб боришдир. Оғиз зино қилади, унинг зиноси бўса олишдир. Қалб хоҳлайди ва орзу қилади, фарж эса уни ё тасдиқ қилади ёки ёлғонга чиқаради» («Муснади Аҳмад»).

Ҳадиси шарифдан маълум бўлмоқдаки, зинонинг турли хил даражалари бор экан. Яъни фақат номаҳрам эркак ва аёлнинг жинсий алоқасигина зино эмас, балки унинг атрофидаги турли кўриниш ва босқичлари бор экан. Масалан, номаҳрамга қараш, унинг қўлидан ушлаш, атайин баданини номаҳрамнинг баданига текказиш, эркак билан аёлнинг заруратсиз аралашуви, бузуқликни хаёлга соладиган жойларга бориш ҳам зинодир. Номаҳрамдан бўса олиш оғизнинг зиносидир. Шариъати мутоҳҳара бу барча ҳолатларни ҳаром деб ҳукм қилиб, уларни зино жумласидан санаган.

«Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Бу йилги такбир ташриқ айтиш кунлари қайси кунларга тўғри келади?

30.05.2025   14488   1 min.
Бу йилги такбир ташриқ айтиш кунлари қайси кунларга тўғри келади?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد


Ўқилиши: Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд.

Маъноси: Аллоҳ буюк, Аллоҳ буюк. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ буюк, Аллоҳ буюк ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

Такбири ташриқ 5 июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 9 июнь аср намозига қадар айтилади:


5 июнь – 5 маҳал,

6 июнь – 5 маҳал,

7 июнь – 5 маҳал,

8 июнь – 5 маҳал,

9 июнь – 3 маҳал.


Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.

Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар