Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Май, 2025   |   23 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:22
Қуёш
04:59
Пешин
12:25
Аср
17:28
Шом
19:44
Хуфтон
21:15
Bismillah
21 Май, 2025, 23 Зулқаъда, 1446
Мақолалар

Ҳаёт тарзингизни ҳеч кимга ошкор қилманг!

10.12.2024   2680   2 min.
Ҳаёт тарзингизни ҳеч кимга ошкор қилманг!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳаёт тарзингизни ҳеч кимга ошкор қилманг.

Сизга ҳасад қилиши мумкин, кимки уйингизга кўп марта кириб, унда нималар борлигини билган бўлса.

Ҳеч ким сизни уйингизни ўмара олмайди, фақат уйингизга кириб, ундаги маълумотга эга бўлган кишигина ўғрилай олади.

Ҳеч ким сизнинг режаларингизни барбод қила олмайди, фақат сиз унга сирларингизни ошкор қилган кимсагина барбод қила олади.

Сирингиз асирингиз, уни ошкор қилдингизми, бас сиз ўзингиз унинг асирига айланасиз.

Кимдир сизга ҳасад қилиб ножўя маслаҳат бериш орқали ҳам сизни режангизни барбод қилишга ҳаракат қилиши мумкин.

Ҳеч ким оилангизга фитна қила олмайди, фақат уйингизга кўп кириб юрган одамгина бу ишни қила олади.

Нуқсонларингизни ҳам фақат яқин таниш одамларингизгина билишади.

Ҳар кимнинг энг яқин кишиси бор. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам сирингизни сақланг. Ўзингиз сақлашга қодир бўлмаган нарсани, бошқалар сақлашини кутманг.

Мен бу ерда одамлар билан алоқани узиш керак демоқчи эмасман. Йўқ, балки ҳамма нарсада чегараларни белгилаб олиш кераклигини айтмоқчиман  ва бу чегаралардан ўтмаслик керак. Ҳаётингизни ҳеч кимга ошкор қилманг, чунки одамлар қачон ўзгаради, билмайсиз.

Бир вақтлар қалбингизга ва руҳингизга энг яқин бўлган одамлар кейинчалик сиз энг кўп қўрқадиган одамларга айланиб қолишлари мумкин. Чунки сиз уларга қачонлардир ўзингизни, сирларингизни ва нуқсонларингизни ишониб топширгансиз.

Сирингиз сизнинг асирингиз бўлсин. Уйингиз сирли бўлсин ва оилангиз билан аралашиш учун ҳеч кимга рухсат берманг, қанчалик яқин қариндош бўлмасин. Уйингиз сирларини ҳеч кимга айтманг. Агар муваффақиятингизга ишончингиз комил бўлса, ҳеч кимдан маслаҳат сўраманг.

Хурсандчилик қалбингизга кирганида эга бўлган нарсаларингизни тарқатиб юборманг, ғазаб пайтида эса ўзингизнинг эга бўлган нарсаларингиздан воз кечиб юборманг. Ғазаб пайтида тилингизни тийинг, қувонч пайтида эса сахийлигингизни назорат қилинг. Узоқни ўйланг ва яқиндагига ўралашиб қолманг.

Шунчаки маслаҳат.

Ҳомиджон домла Ишматбеков

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Малакали имомларнинг тажриба алмашинуви: Арнасойда

21.05.2025   1240   1 min.
Малакали имомларнинг тажриба алмашинуви: Арнасойда



Шу йил 17 май куни Жиззах вилоятидаги туман ва шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдаги сайёр қабуллари Арнасой туманида бўлиб, унда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари қамраб олинди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Жиззах вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Малакали имомларнинг тажриба алмашинуви: Арнасойда Малакали имомларнинг тажриба алмашинуви: Арнасойда
Ўзбекистон янгиликлари