Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Апрел, 2025   |   30 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:57
Қуёш
05:25
Пешин
12:26
Аср
17:14
Шом
19:20
Хуфтон
20:42
Bismillah
28 Апрел, 2025, 30 Шаввол, 1446

Самарқанд туманида сайёр йиғилиш ва унинг доирасида учрашув ва маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди

11.12.2024   14955   2 min.
Самарқанд туманида сайёр йиғилиш ва унинг доирасида учрашув ва маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди

2024 йил 10 декабрь куни навбатдаги сайёр йиғилиш Самарқанд туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 6 та масжид имом-хатиблари ва имом-ноиблари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари  тумандаги 18 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилаларга ташриф буюрди.

Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда, вилоят ишчи гуруҳи Самарқанд туманидаги 6 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Тинчлик-энг олий неьмат”, “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар. Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

Вилоят вакиллиги мутахассиси Х.Темиров Самарқанд туманидаги “Хўжа Ахрори валий” жоме масжидида туманда расмий фаолият олиб бораётган маҳалла муллолари ва отинойилари билан фаолиятларини янада жадаллаштириш, маҳалла муллоларининг никоҳларни ўқимаслиги, маҳалла муллолари ва оитнойилар учун хафтанинг ҳар Шанба куни МФЙ раислари ҳамда фаоллари билан ҳамкорликда аҳоли билан ишлаш куни этиб белгилаш, уларнинг аҳоли билан “Сабр тоқат”, “Иймон эътиқод”, “Ибо ҳаё”, “Аёллар ўртасида ичкиликнинг олдини олиш”, “Таълим тарбия”, “Бидъат-хурофот”, “Ажримларнинг олдини олиш”, “Ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслик” ва “Жиноятчиликнинг олдини олиш” каби кўпроқ маърифий суҳбатлар ташкил қилиш ҳамда соҳа ходимларининг аввало ўзлари халққа намуна бўла олишлари борасида давра суҳбати ўтказди. Шундан сўнг, Ҳ.Темиров ва Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби З.Маҳмудовлар мазкур масжидда жамоат билан Пешин намозини адо қилдилар ва намоздан сўнг Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби З.Маҳмудов жамоатга “Аллоҳнинг неъматларига шукр қилишлик” мавзусида мазмунли маъруза қилиб бердилар.

Мазкур тадбирлардан сўнг, ушбу сайёр учрашувда иштирок этган диний соҳа ходимлари билан таҳлилий йиғилиш ташкил қилинди. Унда Самарқанд туманидаги маҳаллаларда ўрганилган муаммолар, туманда диний соҳадаги ютуқ ҳамда камчиликлар ва намозхонлар томонидан қилинаётган шикоятлар муҳокама қилинди. Мазкур йиғилишга вилоят вакиллиги мутахассиси Х.Темиров ва туман бош имом-хатиби Б.Шарипов бевосита бош бўлдилар. Ўтказилган таҳлилий йиғилишда аҳолининг турли қатламларидан ўрганилган камчилик ва муаммолар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ижрога йўналтириш чоралари муҳокама қилинди. Шунингдек, диний соҳа ходимларига раҳбарлар томонидан аҳолининг муаммоларини янада чуқурроқ ўрганиб, уларни бартараф этиш, улар билан янада яқинроқ ишлаш, соҳанинг ривожини янада такомиллаштириш бўйича керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Самарқанд туманида сайёр йиғилиш ва унинг доирасида учрашув ва маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди Самарқанд туманида сайёр йиғилиш ва унинг доирасида учрашув ва маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди Самарқанд туманида сайёр йиғилиш ва унинг доирасида учрашув ва маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди Самарқанд туманида сайёр йиғилиш ва унинг доирасида учрашув ва маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди Самарқанд туманида сайёр йиғилиш ва унинг доирасида учрашув ва маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди Самарқанд туманида сайёр йиғилиш ва унинг доирасида учрашув ва маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди
Бошқа мақолалар

Имом Мотуридийга қандай унвонлар берилган?

28.04.2025   1818   1 min.
Имом Мотуридийга қандай унвонлар берилган?

Илгари мусулмонлар айрим уламоларни улуғлаб, “Шайхул Ислом” (Ислом дини шайхи), “Фахрул Ислом” (Ислом дини фахри), “Ҳужжатул Ислом” (Ислом дини ҳужжати), “Нажмул уламо” (Уламолар юлдузи), “Муфтий сақолайн” (Инсу-жин муфтийси), “Лисонул мутакаллимийн” (Мутакаллимларнинг сўзловчи тили) каби унвонлар билан атаганлар. Бундай аташ асло муболаға бўлмаган. Балки у муҳтарам уламолар ҳақиқатдан ушбу унвонларга лойиқ бўлганлар. Масалан, “Шамсул аимма” (Имомлар қуёши) унвони берилган Сарахсий раҳматуллоҳи алайҳ ўн икки минг рисолани ёд олгани нақл қилинган.

Абу Мансур Мотуридийни яқиндан таниган уламолар ва шогирдлари томонидан у зотнинг мартабаларини намоён этувчи кўплаб унвонлар берилган:  

–      Имомул ҳудо (Тўғри йўлга бошловчи);

  • Имомул мутакаллимийн (Калом илми олимлари пешвоси);
  • Мусаҳҳиҳу ақоидил муслимийн (Мусулмонларнинг ақидаларидан хатоларни тузатувчи);
  • Роису аҳли сунна вал жамоа (Аҳли сунна вал жамоа бошлиғи);
  • Носирус сунна ва қомиъул бидъа (Суннатни ҳимоя қилувчи ва бидъатларни бостирувчи);

–  Муваттиду ақоиди аҳлис сунна (Аҳли сунна ақидалари асосчиси).

Абу Мансур Мотуридийнинг мазкур унвонлари ҳам асло муболаға эмас, балки у зот ҳақиқатан шу мартабага лойиқ зот бўлганлар.

Уламолар айтадиларки, Ҳужжатул Ислом (Ислом дини ҳужжати) дейилганда фақат Имом Ғазолий тушунилганидек, Имомул ҳудо (тўғри йўлга бошловчи) дейилганда ҳам фақат Имом Мотуридий тушунилади.   

Абдулқодир Абдур Раҳим,
Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти
катта ўқитувчиси.