Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Май, 2025   |   19 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:27
Қуёш
05:03
Пешин
12:24
Аср
17:26
Шом
19:40
Хуфтон
21:10
Bismillah
17 Май, 2025, 19 Зулқаъда, 1446

Сиз Билол розияллоҳу анҳу қилган шу ишни қилганмисиз?

11.12.2024   21797   1 min.
Сиз Билол розияллоҳу анҳу қилган шу ишни қилганмисиз?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол розияллоҳу анҳуга: “Эй Билол, Исломга кирганингдан кейин савобини энг умид қиладиган амалингни менга гапириб бер. Чунки мен жаннатда олд томонимдан кавушинг овозини эшитдим”, дедилар.

Шунда Билол розияллоҳу анҳу: “Амалларим ичида савоби умид қилинадиган энг яхши амалим – агар кечаси ёки кундузи (таҳорат, ғусл ёки таяммум қилиб) покланадиган бўлсам, ана шу поклик билан насиб қилганича намоз ўқир эдим”, дедилар (Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти).

Таҳорат қилиб бўлгандан сўнг ўқиладиган намоз – “Шукри вузуъ” (таҳоратнинг шукри) дейилади. Бу намозни таҳоратдан кейиноқ ўқиш мустаҳаб саналади. Намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтларда ўқиб бўлмайди.

Сиз Билол ибн Рабоҳ каби таҳорат олиб бўлишингиз биланоқ икки ракат бўлсада нафл намоз ўқиганмисиз?

Уқба ибн Омир Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қай бир одам яхшилаб таҳорат қилсаю, қалби ва юзи ила иқбол қилган ҳолда икки ракат намоз ўқиса, албатта унга жаннат вожиб бўлади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Бошқа ҳадис Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менинг шу таҳоратимга ўхшатиб таҳорат қилса ва туриб бориб, икки ракат намоз ўқиса-ю, унда бирор нарсани кўнглидан ўтказмаса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, деганлар.

Даврон НУРМУҲАММАД

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қўрғонтепа туманида сайёр семинар йиғилиши ўтказилди

13.05.2025   4222   1 min.
Қўрғонтепа туманида сайёр семинар йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 10 май куни Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов бошчилигида Қўрғонтепа туманидаги “Юнус Али Охунд” жоме масжидида вилоятнинг шаҳар ва туманлари бош имом-хатиблари, отинойилар ва ҳожилар иштирокида Қўрғонтепа тумани хамда Хонобод шаҳрида фаолият кўрсатаётган масжид имом-хатибларининг фаодият самарадорлигини ошириш юзасидан сайёр семинар йиғилиши ўтказилди.

Даставвал семинар иштирокчилари бўлган шаҳар-туман бош имом-хатиблар, отинойилар томонидан ўзларига бириктирилган хонадонларга кириб, аҳоли билан юзма-юз кўришиб, уларга маънавий ва моддий ёрдамлар кўрсатилди. Сўнг эса шаҳар-туман бош имом-хатиблари ўзларига бириктирилган масжидларда пешин намозини адо этиб, намозга келган жамоатга маърифий суҳбатлар қилиб бердилар.

Семинар йиғилишида эса нотиқлар томонидан Қўрғонтепа тумани хамда Хонобод шаҳридаги масжидларнинг фаолияти ҳақида кенг маълумотлар берилиб, туманида фаолият кўрсатаётган имом-хатибларнинг фаолият самарадорлиги ошириш бўйича керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, тумандаги Масжид имом-хатиблик фаолиятида намунали ва фаол мехнат қилаётган имом-хатиб вилоят бош имом-хатибининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.

Семинар якунлангач эса, қозидомла бошчилигида масжид ҳудудига яхши ниятлар ила ўн туп манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.

Андижон вилоят вакиллиги Матбуот хизмати

Қўрғонтепа туманида сайёр семинар йиғилиши ўтказилди Қўрғонтепа туманида сайёр семинар йиғилиши ўтказилди Қўрғонтепа туманида сайёр семинар йиғилиши ўтказилди Қўрғонтепа туманида сайёр семинар йиғилиши ўтказилди Қўрғонтепа туманида сайёр семинар йиғилиши ўтказилди Қўрғонтепа туманида сайёр семинар йиғилиши ўтказилди Қўрғонтепа туманида сайёр семинар йиғилиши ўтказилди
Дунё янгиликлари