Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти
00:00 Анонс
01:14 Президент Ўзбекистон халқига табрик йўллади
01:25 Рамазон фазилати ва тинчлик қадри ҳақида самимий мулоқот бўлди
01:45 Муфтий ҳазратларининг табриклари нуфузли халқаро ташкилот саҳифаларида эълон қилинди
01:55 Матбуот саҳифаларида Рамазон тилаклари
02:07 Файзга тўла таровеҳ намози
02:35 Мурожаатлар ўз ечимини топмоқда
02:57 Рамазон – “Меҳр-мурувват ва хайру саховат ойи”деб эълон қилинди.
04:15 Умрачиларимиз Рамазонни Мадинада қарши олдилар
04:37 Имконияти чекланган ҳамюртларимизга мазмунли суҳбат қилиб берилди
04:54 Муборак ой олдидан муносиб туҳфа
05:35 Муфтий шайх ҳазратлари жума намозини "Оқ уй” масжидида адо этдилар
05:56 Халқаро тил сертификати имтиҳони ўтказилди
06:27 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Рамазон ойи қутлови Миср матбуоти нигоҳида
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Истиқлолимизнинг 35 йиллик байрами арафасида Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев иштирокида Қувасой шаҳрида хайрия тадбир ўтказилди. Унда 33 та хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари, 43 нафар болажонга эса ўқув қуроллари ва кийим-кечаклар ҳадя қилинди.
Тадбирда фарзандлар учун муносиб шароит яратиш эзгуликнинг энг гўзал кўринишларидан бири экани, бугун ёш авлоднинг билими ва камоли учун қилинган ҳар бир хайрли амал эртанги кун тараққиётига муҳим ҳисса бўлиб қўшилиши таъкидланди.
Бундай тадбирлар, шунингдек, Бувайда туманидаги «Катта маҳалла» масжиди жамоаси томонидан ҳам ташкил этилди. Унда ижтимоий кўмакка муҳтож ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларидан 70 нафарига мактабда таълим олиши учун зарур бўлган ўқув қуроллари тарқатилди. Болажонлар мустақиллик байрами ҳамда бошланажак янги ўқув йили билан муборакбод этилди.
Илм ва ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бундай эзгу ташаббуслар Фарғона шаҳридаги "Хўжамбердибой", Сўх туманидаги "Султон Маҳмуд" масжиди жамоаси томонидан ҳам ташкил этилмоқда.
ЎМИ Фарғона вилояти вакиллиги Матбуот хизмати