Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидга кирсалар:
«Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм», дер эдилар. Агар мана шу дуо ўқилса, шайтон: «Бошқа кунларда ҳам мендан муҳофаза қилинди», деб айтади» (Абу Довуд ривояти).
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума кечаси "Ҳо мим" – "Духон"ни қироат қилса, мағфират қилинади», дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким жума кечаси "Ҳо мим" – "Духон" сурасини ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума кечаси ёки жума куни "Ҳо мим" – "Духон"ни қироат қилса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади», дедилар.