Камбағал оилалар фарзандларининг таълим олиши ва касб ўрганиши учун имкониятлар янада кенгайтирилади
Камбағал оилаларнинг ўзи ҳаракатлана олмайдиган аъзоларига уйида қараб туриш хизмати йўлга қўйилади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Шу йил 21 май куни ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, отинойилар фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Хоразм вилоятида фаолият юритаётган отинойилар ва тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Семинарда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи Дилфуза Эгамова ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг масъул ходими Шаҳзод Ғафурович иштирок этди.
Ўқув-семинарда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепсияси мазмун-моҳияти тушунтирилди. Шунингдек, отинойилар фаолияти бўйича ишлаб чиқилган янги қўлланма билан таништирилиб, ҳар бир бандига изоҳ берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати