Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Беш вақт намоз, жумадан жумагача ва Рамазондан Рамазонгача (бўлган ушбу ибодатлар) ўз ораларидаги (гуноҳ)ларга каффоротдир, модомики кабира гуноҳлардан тийилинган бўлса", дедилар (Имом Муслим ривояти).