Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Феврал, 2025   |   13 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:02
Қуёш
07:22
Пешин
12:42
Аср
16:11
Шом
17:56
Хуфтон
19:10
Bismillah
12 Феврал, 2025, 13 Шаъбон, 1446

"Asdaa Oman" газетаси: Ўзбекистонда замонавий технологиялар маданий меросни асраб-авайлаш ва келгуси авлодларга етказишга хизмат қилмоқда

18.12.2024   13289   1 min.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

МАСКАТ, 18 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўмоннинг "Asdaa Oman" электрон газетасида Ўзбекистоннинг замонавий маданиятига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада миллий санъатни асраб-авайлаш, ёш авлодни унинг гўзаллигида тарбиялаш ва маданиятни ривожлантириш ижтимоий ҳаётнинг ажралмас қисми сифатида Ўзбекистон тараққиётининг асосий элементлари эканлиги таъкидланади.

Маданият ва санъат соҳасидаги таълимни ривожлантириш, профессионал таълим тизимини такомиллаштириш ҳамда ушбу омилларнинг жамият маънавий уйғунлигини таъминлашга таъсири ҳақида маълумотлар келтирилган.

Ўзбек халқининг бой маданий меросини асраб-авайлаш ва келгуси авлодларга етказиш мақсадида замонавий технологиялар жорий этилаётгани таъкидланди. Хусусан, маданий мерос элементларини рақамлаштириш, илмий тадқиқотларни кенгайтириш ва тарғиботни кучайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар халқаро ҳамкорликнинг асосий йўналишларига айлангани эътироф этилган.

"Бу нафақат зарурият, балки олий мақсад ҳамдир - ушбу жараённинг ижобий томонларидан фойдаланиш ва ўзбек маданиятининг ўзига хос хусусиятларини жаҳон майдонида намойиш этиш миллат тараққиётининг муҳим мезонига айланади", - дея хулоса қилади "Asdaa Oman" газетаси.

Бошқа мақолалар

Иймон келтирганларга нажот берилади

7.02.2025   12995   1 min.
Иймон келтирганларга нажот берилади

فَلَمَّا جَاءَ أَمْرُنَا نَجَّيْنَا صَالِحًا وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ بِرَحْمَةٍ مِّنَّا

Амримиз келган пайтда раҳматимиз ила Солиҳга ва у билан бирга иймон келтирганларга нажот бердик (Ҳуд сураси, 66-оят).

“Раҳматимиз ила” деган жойини тааммул қилинг.

Зиқлик кетидан хурсандчилик келдими, демак Аллоҳнинг раҳмати билан.

Беморлик кетидан шифоси келдими, дори ё шифокор эмас, Аллоҳнинг раҳмати билан бўлибди.

Ишсизлик кетидан жўяли иш чиқдими, диплом ё тажрибангиздан эмас, балки Аллоҳнинг раҳмати билан экан.

Умидингиз узилганда фарзандли бўлдингизми, зўр шифохонадан эмас, Аллоҳнинг раҳматидандир.

 

Бу дунё сабаблари Аллоҳ изн бермаса, ҳеч нарсага ярамайди.

Кўриб турибмизку, минглаб касаллар даволанса ҳам тузалмаяпти.

Қанча олий маълумотлилар ишсизликдан азият чекяпти.

Оила ҳаммада бор, лекин фарзанд...

Ҳузурингиздаги барча неъматнинг муаллифи Аллоҳдир. Шундай экан фазл қилган Зотнинг фазлини эътироф этинг.


Шарқовий. Қурондан мактублар”.